Эртага яна бир ўзбекистонлик ММА вакили Қозоғистонда жанг қилади

  • 16 март, 2021, 18:36
  • 0
  • MMA

17 март куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ММА кечаси ўтказилади.“Октагон” промоушени томонидан ташкил этилаётган ушбу турнирда бир қатор ўзбекистонлик жангчилар ҳам иштирок этади.

Жумладан, Ўғилой Насимова, Абдулазиз Сотволдиев, Абдураҳмон Ғофуров ушбу жанг кечасида октагонга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бизга маълум бўлишича, яна бир вакилимиз “Алпомиш” клуби аъзоси, Илҳом Сотволдиев қўл остида машғулотлар олиб борадиган Мурод Нурматов ҳам ўз жангини ўтказади. У қозоғистонлик Фаррух Миршариповга қарши октагонга кўтарилади.

Мазкур жангларда ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!