Эртага юлдуз боксчиларимиз жаҳон чемпионатида рингга кўтарилади

Эртага 4 май куни 4 нафар боксчимиз жаҳон чемпионатида рингга кўтарилади. Эътиборлиси, улар орасида Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматов каби Олимпиада чемпионлари бор.

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Оер Ибаррече (Испания) (14:55дан сўнг, Б ринг)

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Рабин Тапа (Непал) (18:00, А ринг)

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Альберто Хименес (Мексика) (18:55 дан сўнг, А ринг)

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Данис Латипов (Баҳрайн) (20:10 дан сўнг, А ринг)

Жангларнинг бошланиш вақтлари тахминий кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
FC SURXON
03/05/2023 21:11
Bahodir senga ishonamiz nasib Jahon chempioni bo'lasan bu safar ham