Эртанги учрашувда жамоамиз дуранг учун майдонга тушадими? - Темур Кападзе жавоб берди! (матбуот анжумани)

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионати саралаш гуруҳ босқичининг 8-турида Бирлашган Араб Амирлиги билан куч синашади. Ушбу беллашувдан аввал матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Темур Кападзе иштирок этиб, бўлажак беллашувдан аввал ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ассалому Алайкум барчага, биз эртанги учрашувга тўлиқ тайёрмиз. Албатта, бу ерда сизларни кўрганимиздан анчагина хурсандмиз". 
 
Катта ўйинлардан олдин рақибни ўрганиш муҳим. Ўзгарган мураббий ҳақида фикрингиз қандай? 
 
"Албатта, ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдик, тайёргарлик ҳам яхши бўлди. Янги мураббий анча тажрибали, Биз асосан ўзимизнинг ўйинимизга эътибор қаратамиз. Ўйлайманки, биз ўз ўйинимизни кўрсата олсак, мақсадимизга эришамиз". 
 
Муҳим ўйин олдидан фикрингиз қандай? 
 
"Ҳамма нарса ўзимизни қўлимизда. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришни давом эттирамиз. Футболчиларим эса ҳар бир тўқнашувда яхши ҳаракат қилишди. Энг асосийси шуки, барчаси ўз қўлимизда. Бундан эса хурсандмиз. 2 та учрашувимиз бўлса, эртангиси энг муҳими ҳисобланади. Албатта, бўлажак учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, кейин эса Қатарга қарши ўйин учун тайёргарликнми бошлаймиз. Шу билан бирга, барча футболчиларимнинг сог\лиғи жойида" - дея таъриф бериб терма жамоамиз бош мураббийи.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998950198726
05/06/2025 00:03
Эртага хакам ҳам араблар томонидан бўлиш аниқ.сариқ қизил картошкаларга эхтиёт бўлиш керак.Қатар билан ҳам ўйин бор.бу босим Қатар билан ҳам бўлади.араблар пул билан ҳамма нарсани қилади
Асманов Асман
05/06/2025 00:29
Тогри айтасиз. Арабларнинг найранглари ута кучли. Уйинчилар, босиклик Билан, хиссийотларга берилмаган холла уйнаши талаб этилади.
&
Адхамжон Низомов
04/06/2025 21:46
Сарлавха маколага мос эмас
04/06/2025 23:34
g'alaba qozonishga harakat qilamiz, degan-ku aka. Yoki durang uchun maydonga tushamiz demaganda.