Эшитдингизми, "Бунёдкор" футболчиси фаолиятини якунлади
Кўп йиллар давомида “Бунёдкор” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган Анвар Ғофуров бутсаларини михга илишга қарор қилди. Бу ҳақида у sports.uz сайтига маълум қилди.
Бу йил 39 ёшни қарши оладиган Ғофуров учун “мавсум-2020” фаолиятидаги охиргиси бўлиб қолди. У “Бунёдкор” таркибида 13 та учрашувда майдонга тушди. Вадим Абрамов уни энг “кекса” ўйинчилиги сабабли кўпинча захирада қолдирди.
Анвар Ғофуров фаолияти давомида “Сўғдиёна”, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Динамо”, “Машъал”, “Обод” ва “Бунёдкор” клубларида тўп сурди. “Пахтакор”, “Машъал” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари билан эса турли совринларни қўлга киритган.
Эндиликда собиқ футболчига айланган Ғофуровнинг сайтимизга айтишича, бундан буён ўзини мураббийликка бағишламоқчи. Агар барчаси кўнгилдагидек кечса у дастлабки мураббийлик фаолиятини “Бунёдкор”да бошлайди.
Фикрлар