Эшитдингизми? Яна бир футболчимиз араб диёрига йўл олиши мумкин

Бир неча кун олдин Остон Ўрунов "Урал" билан шартномасини бекор қилгани ҳақида хабар бергандик.

Жуда кўпчилик Остоннинг Наманганга қайтишини тахмин қилмоқда, аммо вазият тамомила бошқача. Сайтимиз журналисти Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, Ўрунов фаолиятини араб клубларининг бирида давом эттирмоқчи. Агентлар бу учун ҳаракатни аллақачон бошлаб юборган.

Аввалроқ, "лочинлар" устози Самвел Бабаян ҳам клубнинг Остонга қизиқмаётганини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
31/10/2022 19:57
Бабаян молодец наконец - то признался