Эшли Коул 2006 йил нега "Арсенал"ни "Челси"га алмаштирган эди?

Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Эшли Коул 2006 йилда нега "Арсенал"дан "Челси"га ўтганини изоҳлади.

“Арсенал”дан кетиш мен учун қийин бўлмади. Мен бу ерда ўйнашни бошлаганимда, жамоада Симэн, Киоун, Адамс, Виейра, Анри каби футболчилар бор эди. Лекин, улар бирин-кетин кетганидан кейин жамоа қулаётганини сездим. Чунки, клуб ушбу футболчилар ўрнини тўлдирмади. Шунинг учун мен ғолиб бўлиш умидида бошқа жамоага ўтишга қарор қилдим ва мен “Челси” билан муваффақиятга эришдим”, - дейди Коул.

Эшли Коул асли “Арсенал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1998-2006 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган ва жами 7 та соврин қўлга киритган. “Челси”га кўчиб ўтгач эса, 9 та совринга эга бўлди. УЕФА Европа лигаси ва Чемпионлар лигаси шулар жумласидандир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!