Эшли Янг ва "Интер" ўртасидаги шахсий шартнома шартлари маълум бўлди
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эшли Янг Миланнинг "Интер" клубига ўтишга яқин.
FcInterNews.it нашрига кўра, италияликлар футболчи билан шахсий шартнома масаласида келишувга эришган. Унга кўра, англиялик футболчи клуб билан 1,5 йиллик шартнома имзолайди ва бу вақт давомида 6 миллион евро ишлаб топади.
Ушбу трансфер ҳақидаги расмий маълумот сешанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
"Манчестер Юнайтед" футболчи хариди учун 1,5 миллион евро талаб қилмоқда, бироқ "Интер" футболчини қўшимча тўловларсиз қўлга киритиш ниятида.
Фикрлар