Эски танишларнинг янгича учрашуви. Левандовскиси йўқ "Бавария" Левандовскиси бор "Барселона"га қарши

Бугун Европа Чемпионалар лигаси 2-тури доирасидаги беллашувларга старт берилди.

Табиийки, куннинг энг марказий учрашуви Мюнхенда бўлиб ўтади ва унда "Бавария" "Барселона"ни қабул қилади. Бу ўйиндан истаганча интрига топиш мумкин. Шу боис, куннинг энг марказий беллашувига алоҳида тўхталишга қарор қилдик.

Хави учун ҳақиқий синов энди бошланмоқда. Боиси, мураббий ёзги трансфер ойнаси пайтида жамоани етарли даражада кучайтириб олди. Улар Ла Лигада ҳам, ЕЧЛда ҳам мавсумни яхши бошлашди. Бироқ клуб ҳали нималарга қодир эканлигини кўрсатмади. Клуб ички чемпионатда "Вальядолид", Кадис", "Райо Вальекано" ва "Реал Сосьедад" каби ўртамиёна жамоалар устидан ғалаба қозонган. Энди эса уларни Европанинг энг номдор жамоаларидан бири "Бавария" кутиб турибди.

"Бавария" айни пайтда кичик инқирозни бошдан кечирмоқда. Ҳа, немис клуби ЕЧЛда мавсумни "Интер" устидан қозонилган ғалаба билан бошлади, бироқ "Бавария"нинг Бундеслигадаги ишлари яхши кетмаяпти. Нагельсманн шогирдлари кетма-кет 3 турдан бери дуранг ўйнамоқда. Бу эса мюнхенлик мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Клуб барча эътирозларни йўққа чиқариш мақсадида ҳам "Барса"га қарши ўйинда ғалаба қозонишга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳаракат қилади. Садио Мане бошчилигидаги "Бавария"нинг "Барселона"га қарши ўйинини кузатиш қизиқ

Бу жамоаларнинг сўнгги 5 учрашувида ҳам "немис машинаси"нинг қўли баланд келган. "Барса" сўнгги бор 2015 йилда "Бавария"ни мағлуб этган эди. Шу боис, каталонияликлар қора анъанани йўққа чиқариш учун ҳам бор бугун ғалаба қозониши шарт.

"Бавария" - "Барселона" қарама-қаршилигига ўтган мавсум ҳам гуруҳ босқичида дуч келган ва ҳар икки беллашув ҳам немислар фойдасига ҳал бўлган. "Бавария" Мюнхенда ҳам, Каталонияда ҳам бир-хил 3:0 ҳисобида рақибини мағлуб этган эди. Аммо янги мавсум биз ўзгача ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Чунки ўтган йилги "Барса" ва янгиланган "Барса" ўртасида катта тафовут бор.

Ҳа, бу ўйин Левандовски учун ҳам ўзгача ўйин. Буни клуб устози Хави ҳам таъкидлади. Мураббийнинг айтишича, Роберт ушбу беллашувга ажойиб формада бўлиш учун Ла Лиганинг ўтган турдаги ўйинда беллашувни захирадан бошлади. Футболчи собиқ клубига қарши ўйинни интирзорлик билан кутмоқда.  Шунингдек, гуруҳ босқичига қуръа ташланганда "Бавария" етакчиси Томас Мюллер польшалик форвардни Мюнхенда кутаётганини айтиб, уни бу ерда кўришидан "хурсанд" бўлишини айтди. Левандовски ўзига сарфланган пулларни оқлашни бошлаб юборган. Агарда бугунги ўйинда ҳам ўзини кўрсата олса, футболчи борасидаги ҳеч қандай саволлар қолмайди.

Бизни супер учрашув кутиб турибди.

"Бавария" - "Барселона" | 00:00
"Аллианз Арена" 

Тахминий таркиблар

Бавария” (4-2-3-1): Нойер - Дэвис, Эрнандес, Де Лигт, Павар - Забитцер, Киммих - Сане, Мюллер, Гнабри - Мане

Ўйнамайди: Коман, Сарр (иккиси ҳам жароҳат олган)

Барселона” (4-3-3): Тер Штеген - Бельерин, Араухо, Кунде, Альба - Кессье, Де Йонг, Педри - Рафинья, Левандовски, Дембеле

Ўйнамайди: -

 

Жамшидбек Маҳмудов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!