"Эспаньол" футболчиси учун Европанинг 3 та гранди кураш олиб бормоқда

  • 22 мая, 2019, 13:48
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг  "Эспаньол" клуби ҳимоячиси Марио Эрмосо Европанинг гранд жамоалари эътиборига тушди.

Tecno

Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда 23 ёшли футтболчи учун айни дамда "Бавария", ПСЖ ва "Арсенал" ўзаро кураш олиб бормоқда. Қайд этиш лозимки, Эрмосо асли “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу боис мадридликлар уни 7 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Эрмосо жорий мавсум “Эспаньол” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию