Эспарза UFC дан четлатилганига муносабат билдирди

  • 29 январь, 10:40
  • 0
  • MMA

Минимал вазнда собиқ UFC чемпиони Карла Эспарза промоушендан четлатилганига изоҳ берди.

“Эҳтимол, мени ҳаракатсизлигим учун (рўйхатдан) олиб ташлашгандир. Мен физик-терапевтнинг тавсияларига биноан ўзимни аста-секин тиклаяпман. Туғруқдан кейинги даврда бўғимларда ва унинг атрофидаги тузилмаларда релаксин ва прогестерон ишлаб чиқарилади, айниқса, бу лигаментларнинг заифлашишига олиб келади ва машқлар пайтида шикастланиш эҳтимолини сезиларли даражада оширади. "Мен қайтишим ҳақида яхшилаб ўйлаб кўришим керак ва қайта жароҳат олмаслик учун қўлимдан келган барча ишни қилишим зарур", – деди Эспарза.

Эслатиб ўтамиз, Эспарза ўзининг сўнгги жангини 2022 йилнинг ноябрида ўтказиб, Вейли Чжанга ютқазган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!