Етакчиларидан айрилган “Қизилқум”ни Наманганда жиддий синов кутмоқда, чемпион Жиззахда меҳмон ва “Пахтакор”нинг кутилаётган йирик ғалабаси

Бугундан Суперлигада иккинчи давра беллашувлари старт олмоқда. Кун доирасидан 3 та ўйин ўрин олган. “Навбаҳор” ўз уйида “Қизилқум”ни қабул қилади. Чемпион Жиззахга боради. “Пахтакор” эса Тошкентда “Қўқон-1912” билан куч синашади.

“Навбаҳор” – “Қизилқум”

Янги мураббий қўл остидаги “Навбаҳор” иккинчи даврада умуман бошқача жамоа бўлишга ваъда берган “Қизилқум” билан куч синашади. Наманганликларнинг ярим ҳимоясидаги асосий ўйинчиси Остон Ўрунов “Локомотив”га кўчиб ўтганидан хабарингиз бор. Баҳодир Насимов эса “Динамо”га ижрага берилди. Лекин узоқ муддатга дисквалификация қилинган Азизбек Турғунбоев “лочинлар” сафига қайтган. Жамоага келиб қўшилган бошқа футболчилар ҳам бор. Бироқ улар ҳақида гапириш учун янгилар аввал ўзларини кўрсатишлари керак.

Ҳамиджон Актамов биринчи давра охирларидаги мағлубиятлардан сўнг жамоа иккинчи даврада умуман бошқача қиёфа акс этишини маълум қилганди. Бироқ давралар оралиғида навоийликларнинг асосий футболчиси Элгужа Григалашвилли фаолиятини бошқа ерда давом эттирадиган бўлди. Медина Смит пойтахтга йўл олди. У ҳам баъзи бир беллашувларда жамоаси жонига оро кираётганди. Қолаверса, навоийликлар бошқа етакчилар билан ҳам хайрлашишди. Кетганларнинг ўрни чет эллик ўйинчилар билан тўлдирилди. Аммо уларнинг ўрни қандайлиги борасида ҳозирча бирор нима дейиш қийин.

Ушбу беллашувда мезбонларнинг имконияти юқори. Деян Журжевич жамоанинг ўзагини сақлаб қолган. Бу эса уларга яна бир устунликни тақдим этади.

Имкониятлар: 60% - 40%

“Сўғдиёна” – “Локомотив”

Мавсум бошланишидан аввал “Сўғдиёна” катта трансферларга қўл уриши, бу орқали жиззахликлар грандлар қаторига қўшилишлари кутилганди. Аммо ундай бўлмади. Сергей Лушчан қўл остида жамоа кўплаб очколар йўқотди. Улуғбек Бақоев “Сўғдиёна” бошқарувига келгач, аҳвол яхши томонга ўзгара бошлади. Лекин мавжуд таркиб етакчилар қаторига кириш учун камлик қилишини мураббийнинг ўзи ҳам яхши билади. Бироқ Бақоев давралар оралиғида жамоага нисбатан кучлироқ футболчиларни таклиф этмади (бунинг сабаби, балки молиявий томонга бориб тақалар). Шу боис “Локомотив”га қарши баҳсда мезбонларнинг имкониятлари пастроқ. “Темирйўлчилар” эса иккинчи даврага яхши трансферлар билан тайёргарлик кўришди: Остон Ўрунов, Медина Смит ва бошқа ёшлар.

Имкониятлар: 45% - 55%

“Пахтакор” – “Қўқон-1912”

Шота Арвеладзе шогирдлари айни пайтда рақобатчиларидан катта фарқ билан олдинлаб кетишган. Жамоа сафига Гиди Канюк келиб қўшилди. Қолаверса, клуб етакчилари билан амалдаги шартномалар узайтирилди.

“Қўқон-1912”да аҳвол яхши эмас. Таркиб борасида муаммолари бор. Етакчиликни ўз қўлига оладиган футболчи йўқ. Жамоа қийин аҳволга тушиб қолса, қолганларни руҳлантира биладиган номзод топилмаяпти. Боз устига қўқонликлар доимий мураббийга эга эмаслар. Клубни ҳозирги кунга келиб, Азиз Тўхтабоев вақтинча бошқармоқда. Ушбу мураббий жамоа Суперлигадан тушиб кетмаслигига ишончи комиллигини айтди. Бироқ бу жуда қийиндек кўринмоқда. Трансферлар оламида ҳам ижобий томонга ўзгариш йўқ.

Имкониятлар: 70% - 30%

Суперлига, 14-тур

27 июль, жума

19:30. “Навбаҳор” – “Қизилқум”

20:00. “Сўғдиёна” – “Локомотив”

20:00. “Пахтакор” – “Қўқон-1912”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
USMANOV_82
26/07/2019 10:48
Ассалому алейкум! Барча мухлисларнинг севимли жамоаларига омад! Наабахорга алохида омад! Олга Навбахор! Стадионда куришгунча
&
Акмал
26/07/2019 19:18
Навбахор бугун 10 га ютади
&
МЮ
26/07/2019 13:39
Навбахорга омад
&
Ahadhon
26/07/2019 14:38
Nabaxorgaomad.
&
Ahadhon
26/07/2019 14:38
Nabaxorgaomad.