Это'о нима учун Ибрагимовичга раҳмат айтди?

Камерунлик машҳур ҳужумчи Самюэль Это'о қандай қилиб "Интер" футболчисига айлангани ҳақида гапирди. У “нерадзуррилар” сафидан кетган Ибрагимович ўрнини эгаллаши керак эди. Камерунлик футболчи ушбу трансфердан фойда кўрди ва "Интер" билан биргаликда 2009/2010 йилги мавсумни унутилмас ўтказди. Ўшанда Милан клуби Жозе Моуриньо қўл остида 3 та энг нуфузли мусобақа – Италия чемпионати вакубоги, шунингдек Чемпионлар лигасида зафар қучди.

“Златандан миннатдорман, шу трансфер туфайли мен “Интер”га келдим ва биз клуб тарихидаги энг шонли саҳифани ёздик. “Интер”га келганимда президентга икки йилдан кейин Чемпионлар лигасини ютишимизни айтдим. Аммо биз бир йил ўтиб ғалаба қозондик”, - деди Это'о.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йил Это'о "Барселона"дан "Интер"га, Ибрагимович эса "Интер"дан "Барселона"га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!