Это'О: "Олтин тўп"ни Мане ёки Салоҳга беришмайди. Чунки...

Камерунлик машҳур футбол юлдузи Самуэль Это'О бу сафарги “Олтин тўп” “Ливерпул”даги қитъадошлари – Муҳаммад Салоҳ ва Садио Манега берилмаслигига ишонишини айтди.

“Инсониятнинг ютуғи фақатгина ака-укаларнинг хўрланиши эвазига бўлади. Шубҳасиз, африкаликларни ҳурмат қилишмайди. Бу борада хато қилдим деб умид қиламан, аммо бу сафарги “Олтин тўп” аниқ Мане ёки Салаҳга берилмайди. Мане, Салоҳ ва Обамеянг ўтган мавсум Англия премьер-лигасининг энг яхши тўпурарлари бўлишди. Агар улар овоз бериш якунларига кўра кучли бешликка киритилишмаса, буни умуман тушуниб бўлмайди. Тўғри, Месси ва Роналду ажойиб футболчилар, лекин Чемпионлар лигасини “Ливерпуль” ютди”, - дейди собиқ футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!