Это’Онинг қизи отасини қамашни талаб қиляпти
“Интер” ва “Барселона”даги фаолияти билан танилган камерунлик ҳужумчи Самуэль Это’Онинг қизи Эрика До Росарио Ньевес отасига қамоқ жазосини беришни талаб қилмоқда.
- Самуэль ўзининг қизига алимент тўлаш бўйича беш йиллик қарзини узмаяпти ва бу ҳукмни инкор этиб келмоқда. Эриканинг молиявий аҳволи ҳароб. Лекин Это’Онинг ўзи шоҳона ҳаёт кечирмоқда, - деб изоҳ берди Эрика До Росарио Ньевеснинг адвокати.
Бундан ташқари, адвокат Это’О судга тортилгани учун Камерун футбол федерация президенти лавозимида ишлаши мумкин эмаслигини таъкидламоқда.
Машҳур футболчи Испанияда солиқларни тўламагани ва қизларидан бирига алимент тўламагани учун жавобгарликка тортилган эди.
Это’О 2022 йилнинг февралида тўрт йил давом этган суд жараёнидан кейин Эрика ўзининг қизи эканини тан олган. Суд машҳур футболчи ҳар ой Эрика ҳисобига 1400 евро миқдорида алимент тўлаш бўйича ҳукм чиқарган эди.
Фикрлар