Етти футболчига чиқиш эшиги кўрсатилади

Англия премьер-лигаси дебютанти “Лидс Юнайтед” якунланган мавсумда 9-ўринни эгаллаганига қарамай, жамоа таркибини алмаштиришга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, клуб ёзда асосий таркиб ўйинчиларидан Гаэтано Берарди, Барри Дуглас, Уасим Боуи ва Юнан О`Кейн, шунингдек, ёш футболчилардан Никлас Хаугланд, Коул Гиббон ва Мэттью Тёрнер билан хайралашади.

“Лидс” раҳбарияти келаси мавсумга рақобатбардош жамоа шакллантиришни режалаштирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)