Еттикураш: Екатерина Воронина ўз унвонини сақлаб қола олмади
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги кунги баҳслари ҳам ўз якунига етиб бормоқда. 

Айн пайтда енгил атлетиканинг еттикураш баҳсларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди. Ушбу йўналишда ҳиндистонлик Свапна Барманга тенг келадигани топилмаган бўлса, Кинглинг Ванг кумуш, Юки Ямасаки бронза медалини қўлга киритишди.

Ушбу беллашувда иштирок этган ҳамюртимиз Осиё ўйинларининг амалдаги ғолибаси Екатерина Воронина эса бешинчи ўринни банд этди.