Еттита гол еган Давид де Хеа катта маошдан воз кечди

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид де Хеа клуб билан янги шартнома борасида музокара ўтказмоқда.

Куни кеча испаниялик посбон “Ливерпуль”га қарши ўтказилган баҳсда ўз дарвозасидан еттита тўп олиб чиққан эди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, тажрибали голкипер жамоада қолиш учун янги битимда маоши кескин пасайишига розилик берган.

Давид де Хеа 2011 йилдан бери манчестерлик дарвозасини қўриқлаб келмоқда. У қуруқ учрашувлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади. Давид жами 181 та учрашувда гол ўтказмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!