Еттита гранд клуб аргентиналик футболчи учун курашмоқчи

CHERY AUTO

"Ривер Плейт" марказий ҳимоячиси Лаутаро Риверо Европанинг бир нечта топ клублари назарига тушган.

Tecno

Хабарларга кўра, 22 ёшли ҳимоячининг хизматларига Лондоннинг "Челси" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар" скаутлари, бир неча бор "Ривер Плейт"нинг ўйинларини стадиондан туриб томоша қилган. Бироқ Риверони фақат "кўклар" эмас, бошқа топ клублар ҳам таркибида кўришни истамоқда. Улар қаторида, "Реал Мадрид", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм", "Ювентус" ва "РБ Лейпциг" клублари бор. "Transfermarkt" портали футболчини 4 миллион еврога баҳоламоқда. 

Маълумот учун, фулбек 2025 йилда барча турнирларда умумий 34 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урда ва битта голли узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!