"Эвертон" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия кубоги чорак финалидан ўрин олган "Эвертон" - "Манчестер Сити" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавлолиддин Қобилжонов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Баҳс якунланди. Гюндоган ва Де Брюйненинг голлари эвазига "шаҳарликлар" ғалабани қўлга киритди

  • 90+4'

    Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    ГООООООООООООООООЛ! Родрининг узатмасини КДБ дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб 0:2

  • 88'

    Доминик Кальверт-Льюиннинг зарбаси бартараф этилди

  • 87'

    Мэйсон Холгейт майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Алекс Ивоби ҳаракат қилади

  • 84'

    ГОООООООЛ! Илкай Гюндоган учрашувда ҳисобни очишга эришди

  • 80'

    Фил Фоден қанотдан жарима майдонига тўпни узатди, сўнгги паллада ҳимоячи хавфни бартараф этди

  • 79'

    Рахим Стерлинг ўрнига майдонга Кевин Де Брюйне туширилди

  • 75'

    Андре Гомешга сариқ карточка кўрсатилди

  • 71'

    Александр Зинченко ўз омадини узоқ масофадан синаб кўрди, ҳимоячи тўпни қайтариб юборди

  • 70'

    Ричарлисоннинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 68'

    "Эвертон"нинг бурчакдан узатилган тўпи самарасиз якунланди

  • 66'

    Фил Фоденнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 63'

    "Сити"да ўзгариш бўлади:  Бернарду Силва ўрнига  Рияд Махрез майдонга тушди

  • 59'

    Жоау Виржиниа ажойиб сейв амалга ошириб жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Стерлинг барчасини тўғри амалга оширганди.

  • 57'

    Фернандиньо огоҳлантирилди

  • 56'

    "Манчестер Сити" кўплаб ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ якуний нуқта қўйилмаяпти

  • 52'

    Рахим Стерлинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди

  • 47'

    Фоденнинг узатмасини рақиб футболчилари майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 41'

    Ҳимоячилар Илкайнинг навбатдаги узатмасини қайтарди

  • 37'

    "Эвертон" ҳимоячилари бугун яхши ҳаракат қилмоқда. 

  • 34'

    Доминик Кальверт-Льюинда қулай имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Закари Штеффен ишончли ҳаракат қилиб майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 31'

    Илкай Гюндоганнинг узатмасини "Эвертон" ҳимоячилари ишончли ўйнаб қайтарди

  • 29'

    Рахим Стерлингнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

  • 25'

    Рубен Диаш рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди

  • 23'

    Аллан огоҳлантирилди

  • 21'

    Ричарлисонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 17'

    "Манчестер Сити" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 15'

    Рахим Стерлингнинг жарима майдони ичига узатган тўпини  Жоау Виржиниа эгаллаб олди

  • 10'

    Лукас Диннинг узатмасини дарвозабон баланд сакраб ушлаб олди

  • 8'

    Рахим Стерлинг Зинченкога ўткир узатма берди, ҳимоячи Александрдан тўпни олиб қўйди

  • 5'

    Фил Фоденнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

  • 2'

    Аллан учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ қўпол ўйнамоқда

  • 1'

    Майк Оливейранинг хуштаги янгради

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг "Эвертон" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!