"Эвертон" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

Англия лига кубоги чорак финали доирасида "Манчестер Юнайтед" "Эвертон" меҳмони бўлади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+6'

    Ҳакам ўйинни якунлаб берувчи хуштагини чалди.

  • 90+6'

    ГОООООООЛ! Антони Марсьял дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ўнг пастки бурчакка тўпни жойлаб қўйди.

  • 90+5'

    Эдинсон Каванининг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90+5'

    Бруно Фернандешнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 90+5'

    Люк Шоу сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Антони Марсьяль рақибига қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Аксель Туанзебе қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 89'

    Абдулайе Дукуре ўрнига Женк Тосун майдонга тушди

  • 88'

    ГОООООЛ! Эдинсон Кавани жарима майдони чизиғи устидан дарвозага кучли зарба йўллаб, дарвозабонни доғда қолдирди.

  • 86'

    Антони Марсьяль жарима майдони ичида зарба йўллай олмади.

  • 85'

    Доминик Кальверт-Льюинни ҳимоячилар осонлик билан тўхтатишди.

  • 84'

    Алекс Теллес захирага олинди, Люк Шоу майдонга тушди.

  • 81'

    Алекс Теллеснинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

  • 80'

    Бернард Поль Погбага қўполлик ишлатди.

  • 74'

    Том Дэвис рақибига қўполлик ишлатди.

  • 72'

    Маркус Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 70'

    Доминик Кальверт-Льюиннинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 67'

    Мэйсон Гринвуд ўрнига Маркус Рэшфорд майдонга тушди.

  • 67'

    Донни ван де Бек ўрнига Антони Марсьяль майдонга тушди.

  • 62'

    Бруно Фернандешнинг кучли зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 61'

    Аксел Туанзебенинг узатмасини Робин Ольсен ушлаб олди.

  • 58'

    Андре Гомеш ўрнига Бен Дэвис ўйинни давом эттиради.

  • 57'

    Ҳакам Поль Погбага сариқ карточка кўрсатди.

  • 56'

    Ришарлисон ўйинни давом эттира олмади, унинг ўрнига Бернард майдонга тушди.

  • 53'

    Ришарлисонга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 50'

    Бен Годфрининг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

  • 50'

    Алекс Теллеснинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 49'

    Эдинсон Кавани дарвоза томон кучли зарба йўллади, дарвозабон тўпни бармоқлари учи билан қайтарди.

  • 48'

    Ричарлисоннинг жарима майдонига киришига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+1'

    Бруно Фернандешнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Андре Гомеш Донни ван де Бекга қўполлик ишлатди.

  • 41'

    Гильфи Сигурдссоннинг зарбасини Дин Хендерсон осонлик ушлаб олди.

  • 39'

    Харри Магуайр бурчакдан узатилган пасни жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 38'

    Эвертон бурчак тўпи тепади.

  • 37'

    Гильфи Сигурдссон дарвозанинг ўнг қисмига зарба йўллади, бироқ Дин Хендерсон вазиятни бартараф этди.

  • 36'

    Хари Магуайр рақибини қўполлик билан йиқитди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 35'

    Доминик Кальверт-Льюин боши билан дарвозага зарба йўллади, Дин Хендерсон тўпни ушлаб олди.

  • 30'

    Андре Гомеш майдон марказида Поль Погбага қўполлик ишлатди.

  • 28'

    Поль Погба бурчакдан етказиб берилган пасдан сўнг боши билан дарвозага зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида.

  • 26'

    Андре Гомешнинг юқорилатиб узатган паси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

  • 25'

    Мэйсон Гринвуд жарима майдони ичида дарвозага зарба йўллади, тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

  • 23'

    Поль Погбанинг юқорилатиб узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 20'

    Аксель Туанзебе ҳужумда фол ишлатди.

  • 18'

    Манчестер Юнайтед тўпни назорат қилмоқда.

  • 17'

    Эдинсон Кавани қанотдан кучли зарба йўллади, бироқ Робин Ольсен аниқ ўйнаб, вазиятни баратараф этди.

  • 15'

    Бруно Фернандешнинг зарбаси ҳимоячига тегди, қайтган тўпни Робин Ольсен ушлаб олди.

  • 11'

    Алекс Теллес бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.

  • 10'

    Алекс Теллеснинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 9'

    Эдинсон Каванининг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 8'

    Эдинсон Кавани ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 7'

    Алекс Теллеснинг узатмасини Донни ван де Бек дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 5'

    Йерри Минага ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 5'

    Алекс Теллеснинг узатмасини дарвозабон узоқлаштирди.

  • 2'

    Эдинсон Кавани ўйиндан ташқари ҳолатди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!