"Эвертон" 38 ёшли Эшли Янг билан шартнома имзолайди

Эшли Янг фаолиятини “Эвертон”да давом эттиради. Sky Sports нашри хабарига кўра, 38 ёшли ҳимоячи бугун мерсисайдликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади ва яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан бир йиллик шартнома имзолайди.

Daily Mail’нинг ёзишича, Янгга Премьер-лига дебютанти ҳисобланган "Лутон" ҳам қизиқиш билдирган.

Англиялик футболчининг сўнгги клуби "Астон Вилла" бўлиб, у июнь ойида бирмингемликлар сафини тарк этган. У бундан аввал "Интер", "Манчестер Юнайтед" ва "Уотфорд" клубларида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!