"Эвертон" Анчелотти билан келишувга эришганини инкор этди
“Эвертон” клуби Карло Анчелотти билан келишувга эришгани борасидаги тарқалган хабарлардан сўнг расмий баёнот берди.
“Марку Силва кетганидан сўнг “Эвертон” ўзига янги бош мураббий қидиришни бўйича иш олиб бормоқда ва бу борада бир қатор номзодларга ҳам тўхталди. Шу ўринда айтишим мумкинки, клуб ҳозирча ҳеч бир мураббий билан аниқ келишувга эришгани йўқ ва ҳеч қайси номзод борасида бир тўхтамга келгани йўқ. Гарчи клуб тезроқ янги мураббий тайинлашни хоҳлаётган бўлсада, энг асосий вазифа бу тўғри танловни амалга ошириш”, - деб ёзилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Анчелотти “ирисчилар” билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаши ва йилига 4,5 млн ево маош олиши борасида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар