“Эвертон” “Арсенал”нинг яна бир футболчисини қўлга киритмоқчи
“Эвертон” клуби Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси, ёзда эркин агентга айланадиган Жек Уилширни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Мirror нашри тарқатган хабарга кўра, “ирислар” Уилширга катта маош таклиф этмоқда. Жек ҳозир “Арсенал”да ҳафтасига 110 минг фунт маош олади ва “тўпчилар” унга ҳафтасига 90 минг фунт маошга эга бўлган янги шартнома таклиф этмоқчи.
“Эвертон” эса пайтдан фойдаланиб, Уилширни ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда.
Маълумот учун, бу мавсум Жек АПЛда 17 баҳсда иштирок этди ва 1 та гол киритишга эришди.
Фикрлар