"Эвертон" бугун ўзининг янги бош мураббийини эълон қилмоқчи

"Эвертон" клуби бугун Шон Дайчни бош мураббий сифатида эълон қилмоқчи. Англиялик мутахассис яқинда ишдан бўшатилган Фрэнк Лэмпарднинг ўрнини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Дайч "Бёрнли"ни 10 йил давомида бошқарган ва кетма-кет бир неча бор жамоани Англиянинг элит дивизионида сақлаб қолган. Бироқ ўтган мавсумда Шон ишдан бўшатилди, шундан сўнг жамоа чемпионшипга тушиб кетди.

Қайд этиш лозимки, ҳозирда "Эвертон" сафида Дайч билан "Бёрнли"да бирга фаолият юритган икки футболчи бор. Гап марказий ҳимоячи - Жеймс Тарковски ва Майкл Кин ҳақида кетмоқда.

Маълумот учун, "Эвертон" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!