“Эвертон” етакчиси учун мавсум якунланди

“Эвертон” вингери Янник Боласи жарроҳлик столига ётади. Бу чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан сўнг маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Боласи ўтган хафта премьер-лиганинг “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсида рақиб футболчиси Марсьял билан тўқнашувда жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.

Маълумот учун, Боласи “Эвертон” сафига ёзда “Кристал Пэлас”дан 30 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Янник ушбу мавсум премьер-лиганинг барча учрашувларида иштирок этганлигини таъкидлаш лозим. Афсуски, энди унинг тўлиқ тикланиши учун узоқ вақт талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!