"Эвертон" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди

"Монако" клуби ҳимоячиси Жибриль Сидибе фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди. Аниқроғи, "Эвертон" клуби уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Сидибе “Монако” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 114та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 21та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Франция терма жамоаси сафида эса 18та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 1та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!