Ads

"Эвертон" клуби футболчилари жамоа бош мураббийи Марку Силванинг ишидан норози бўлишмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра жамоа аъзолари португалиялик мутахассиснинг ўтказаётган машғулотларидан ва берётган кўрсатмаларидан норози бўлишмоқда. Футболчиларнинг фикрича Силва қўл остидаги жамоа ўйинга тайёргарлик доирасида керагидан кўпроқ вақт талаб сарфлайди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг ўтган 6 та туридан сўнг “Эвертон” ҳисобида 6 очко мавжуд.