"Эвертон" Колумбия терма жамоаси ҳужумчисига қизиқиб қолди
"Эвертон" клуби "Ривер Плейт" ҳужумчиси Рафаэль Боррени ўз сафига қўшиб олмоқчи.
AS нашри тарқатган хабарга кўра "ирисчилар" 24 ёшли колумбиялик футболчининг трансферини 15 миллион еврога баҳолашмоқда. Таъкидлаш керакки, унинг 50% трансфер ҳуқуқи "Атлетико"га тегишли ва “матрасчилар”да ҳам уни сотиб олиш истаги мавжуд.
Маълумот учун, Борре жорий мавсум “Ривер Плейт” сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уришга эришди.
Фикрлар