"Эвертон" Манчестер Сити" нишонидаги футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи

"Эвертон" чап қанот ҳимоячиси Люка Динь билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри ёзмоқда. 

"Эвертон" раҳбарияти Диннинг маошини оширишга тайёр. "Ирисчилар" ўз футболчисини "Манчестер Сити"га ўтиб кетишининг олдини олмоқчи. 

Маълумот учун, франциялик ҳимоячи 8та ўйинда майдонга тушиб, 4та голга ассистентлик қилган. Ҳозирда футболчи жароҳатидан тикланиш билан банд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!