"Эвертон" ўз сафига "Сити" ҳимоячисини қўшиб олди

"Манчестер Сити" клуби марказий ҳимоячиси Эльяким Мангаля мавсумни “Эвертон”да якунлайдиган бўлди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича мерсисайдликлар 26 ёшли французни жорий мавсум якунига қадар ижарага олишган.

Маълумот учун, Мангаля жорий мавсум АПЛда бор йўғи 9та баҳсда иштирок этган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!