"Эвертон" тўпурари жароҳат олди

"Эвертон" клуби мураббийи Данкан Фергюсон  кеча "Тоттенхэм"га (5:4) қарши ўйинда жамоа ҳужумчиси Доминик Калверт-Левин жароҳат олганини тасдиқлади.

“Ҳа, афтидан, Доминикнинг тиззасида жароҳати бор. Аммо биз ҳали аниқ маълумот олмадик. Бу унинг учун бироз муаммо бўлиши мумкин”, - деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Калверт-Левин “шпорлар”га қарши ўйиннинг 55-дақиқасида захирага олинди. Ушбу вақт мобайнида у 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга улгурди.

Доминик жорий мавсум “Эвертон” сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушди ва 18 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!