"Эвертон" вакиллари "Реал" футболчиси билан музокараларни давом эттирмоқда

«Реал» клуб ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин. Бу ҳақда журналист Николо Скира твиттердаги ўзининг саҳифасида ёзиб қолдирди.

Манбанинг маълум қилишича, «Эвертон» колумбиялик хавбек билан музокараларни давом эттирмоқда. Хамеснинг ўзи ҳам мерсисайдликлар сафига ўтишга тайёр. У Карло Анчелотти қўл остида тўп тепишни истайди.

Хамес Родригес бу мавсум Ла Лигада 7 ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!