"Эвертон"га ўтиши кутилган футболчи "Тоттенхэм"га қараб йўл олди

"Вильярреал" футболчиси Арно Данжума "Эвертон"га қелиши кутилганди. Аммо Лэмпарднинг клубдан кетиши унинг қарорини ҳам ўзгартирди. "Тоттенхэм" кутилмаганда ҳужумчига таклиф билан чиқди ва келишувга эришди, дея хабар бермоқлда "The Athletic" нашри.

Нигериялик ҳужумчи Мерсисайд жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтишни режалаштириб ҳам қўйганди. "Шпорлар" улардан ушбу трансферни илиб кетди. 

Маълумот учун, Данжума ушбу мавсум барча чемпионатларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!