Евгений Григоренко: "Ҳумо" жамоамизда жуда ҳам зўр таркиб бор эди"
Тошкентнинг "Ҳумо" ҳоккей клуби Қозоғистон чемпионатида қатнашиши ҳақида маълумот берган эдик.
"Қанотлилар"нинг россиялик собиқ ҳужумчиси Евгений Григоренко Олий хоккей лигаси (ВХЛ) расмий сайти учун интервью берди.
"Ҳумо" жамоамизда жуда ҳам зўр таркиб бор эди. Кийим алмаштириш хонаси ва майдонда ажойиб атмосфера бўларди. Бутун жамоанинг бир умумий мақсади бор эди. Натижа ҳам шунинг орқасидан келган деб ўйлайман.
Агар пандемия бўлмаганида, биз узоқроққа бора олардик", - деди 29 ёшли ҳоккейчи.
Эслатиб ўтамиз, "қанотлилар" ВХЛдаги илк мавсумдаёқ чорак финалга чиқишга эришган эди.
Фикрлар