
Эвра: "Фернандешни сотиш — катта хатолик бўлади"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра жамоа сардори Бруну Фернандешнинг эҳтимолий кетишига қарши чиқди.
Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби португалиялик ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.
"Рубен Аморим рақобатбардош жамоа тузишни истаяпти. Брунуни қўллаб-қувватлайдиган ярим ҳимоячилар, яхши ҳужумчи ва кўпроқ ҳимоячилар керак.
Уни қўйиб юбориш — катта хатолик бўлади. Одамлар унинг ёшини муҳокама қилаяпти — унга эндигина 30 ёш. У жамоамизнинг энг муҳим ўйинчиси. Агар у бўлмаганида, Европа лигасига финалига етиб бора олмасдик" — деди Эвра "Sky Sports"га берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида, португалиялик футболчи жорий мавсум қизил иблислар сафида 54 та беллашувда майдонга тушиб, 19 та гол ва 19 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар