Чехиялик ҳужумчи Милан Барош футболчили фаолиятини якунлади. Бу ҳақида унинг сўнгги клуби "Баник" матбуоти хизмати хабар бермоқда.

Барош 2004 йилдаги Европа чемпионатидан ўйини билан футбол мухлислари эътиборини ўзига қаратган эди. Ўшанда "чехиялик Марадона" турнир давомида бешта голни ўз номига ёзиб, чемпионатнинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритганди.

Ҳужумчи фаолияти давомида "Ливерпуль", "Галатасарой", "Лион", "Астон Вилла" каби таниқли клубларда тўп сурган.

Шунингдек, Барош Чехия терма жамоасида 93 та ўйинда 41 та гол билан голеадорлик бўйича Ян Коллердан (55 гол) кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)