Евро-2020. 4 футболчиси гол урган Португалия Германияга енгилди

Европа чемпионати 2-туридан ўрин олган Португалия - Германия учрашуви ўз якунига етди. Унда Лёв шогирдларни 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Криштиану Роналду ҳисобни очганига қарамай, немислар бу голга 4 марта жавоб қайтаришни уддалади. Диаш ва Геррейру автогол киритиб қўйган бўлса, Хаверц ва Госенс бир мартадан Патрисиу дарвозасига йўл топди. 67-дақиқада Жота орадаги фарқни қисқартирди.

Шу тариқа, "бундестим" очколари сонини 3 тага етказиб олган ҳолда, 2-ўринга кўтарилиб олди. Худди шунча очко жамғарган Португаллар 3-поғонани банд этган.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Марказий ўйинда Германиянинг қўли баланд келди.

  • 90+2'

    Сўнгги сонияларни Сантуш шогирдлари ҳужумда ўтказмоқда. Аммо энди кеч эмасмикан...

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Гнабри ўрнига Лерой Сане ўйинга қўшилди.

  • 86'

    Сўнгги дақиқаларда португаллар рақибни жарима майдонига қамаб қўймоқда.

  • 83'

    Жота ўрнига Андре Сильва майдонга тушди.

  • 83'

    Горецканинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

  • 81'

    Португалия ҳужум уюштирмоқда. Аммо немис ҳимоясидан устун келиш осон кечмаяпти.

  • 79'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган кучли зарбадан кейин тўп дарвоза устунига тегди. Нойер кузатувчи ролида.

  • 77'

    Жотани чалиб йиқитган Гинтер огоҳлантирилди.

  • 76'

    Пепе тўп учун курашда Горецкага умуман имконият қолдирмади.

  • 74'

    "Бундестим" зич ўйин намойиш этмоқда.

  • 72'

    Хаверц ва Гюндоган ўрнига Зюле ҳамда Горецка ўйинни давом эттиради.

  • 70'

    Тўп назорати бўйича устунлик ҳамон Лёв шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 67'

    ГООООООООООЛ! Португалия ҳисобни қисқартирди!

    Роналдунинг узатмасидан кейин Жота бўш қолган дарвозага тўп киритди.

  • 64'

    Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда португаллар стандарни қўлга киритди.

  • 62'

    Госенс ва Хуммельс ўрнига Хальстенберг ва Жас майдонга тушди.

  • 60'

    ГООООООООООЛ! Германия ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Робин Госенс дарвозага жойлаб қўйди.

  • 58'

    Жамоадоши оширган тўпга Гнабри ета олмади. Пепе тезликда ундан устун келди.

  • 56'

    Тўп назорати Лёв шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 54'

    Криштиану Роналдунинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 53'

    Тони Кроос жарима майдонига яқин ҳудудда Жотани йиқитди. Португалияда яхши стандарт вазият.

  • 51'

    ГООООООООООЛ! Германия ҳисобдаги фарқни оширди!

    Госенснинг узатмасидан кейин Хаверц ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

  • 48'

    Тўп назорати иккинчи таймда ҳам "немис машинаси" томонда бўлиб турибди.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида португалларда ўзгариш: Бернарду Сильва ўз ўрнини Ренату Санчешга бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Навбат бизники!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Сўнгги дақиқаларни португаллар олдинда ўтказмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Диогу Жота офсайдда қолиб кетди. Сунъий офсайд яратишда Хуммельс яхши ҳаракат қилди.

  • 41'

    Бурчакдан оширилган тўпни Рюдигер боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.

  • 38'

    ГООООООООООЛ! Немислар ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Киммихнинг жарима майдони марказига етказган тўпини бу сафар Геррейру ўз дарвозасига киритиб қўйди.

  • 36'

    Маълум бўлишича, тўп охирги бўлиб Рубен Диашга теккан. АПЛнинг энг яхши футболчисидан автогол.

  • 35'

    ГОООООООООЛ! Германия қайтди!

    Госенснинг узатмасидан кейин Хаверц тўпни дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 34'

    Жарима майдони ичида бир рақибини алдаган Бернарду иккинчи ҳимоячига тўпни олдирди.

  • 32'

    Хаверц Пепега нисбатан қўполлик ишлатди. Шифокорлар яна майдонда.

  • 30'

    Жарима майдони ичида Диаш ва Гнабри тўқнашиб кетди. Рубенга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 28'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Жота дарвозага йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 26'

    Ҳакам футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш имкониятини берди. "Cooling break"

  • 24'

    Гнабри ўз қанотида Геррейруни ортда қолдириб жарима майдонига пас оширди. Тўпга Хуммельс ета олмади.

  • 22'

    Рубен Диашнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Ортда Роналду турган эди-я...

  • 20'

    Тўп назорати "бундестим"да. Португаллар фурсат пойламоқда.

  • 17'

    Узоқ масофадан берилган зарбани Патрисиу эгаллаб олди.

  • 15'

    ГОООООООООЛ! Португалия ҳисобни очди!

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Жота Роналдуни бўш қолган дарвоза қаршисига чиқарди. Уёғи нима бўлганини тахмин қилиш қийин эмас.

  • 15'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни ҳимояга қайтган Роналду қайтарди.

  • 13'

    Крооснинг узатмасига югурган Киммих офсайдга чиқиб кетди.

  • 12'

    Крооснинг яқин масофадан берган зарбаси йўлига Диаш ғов бўлди.

  • 10'

    Хаверцнинг олис масофадан берган зарбасини Нойер қийинчилик билан қайтарди.

  • 8'

    Сильва воқеалар ривожидан илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 7'

    Немислар фаолликни тўхтатмаяпти. Бу сафар жарима майдонига ёриб кирган Гнабрининг узатмасини Патрисиу эгаллаб олди.

  • 6'

    Йўқ! Аввалроқ тўп Мюллернинг қўлига теккан экан. Ҳакам голни бекор қилди.

  • 5'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Робин Госенснинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 3'

    Тўп назорати номинал меҳмонлар томонда бўлиб турибди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар куйланмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!