Евро-2020. 6 та гол урилган ўйинда Швейцария пенальтилар сериясида Францияни мағлуб этди

Европа чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Франция ва Швейцария жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда швейцарияликлар пенальтилар сериясида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Харис Сеферович ҳисобни очди. Бу голга "уч ранглилар" 3 аниқ зарба билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. 9 дақиқа ичида тарози паллаларини тенглаштирган швейцарияликлар ўйинни пенальтилар сериясига қадар олиб борди.

Футбол лотереясида ҳар икки томон 4 тадан зарбани аниқ йўллади. 5-уринишда Швейцариядан Мехмеди гол урган бўлса, Францияда Мбаппенинг зарбасини Зоммер қайтарди.

Шундай қилиб, Швейцария нимчорак финал босқичида турнирнинг асосий фаворитини турнир билан хайрлашишга мажбур этди.

  • 120'

    Учрашув якунланди. Швейцария чорак финалда.

  • 120'

    СЕЙВ! Мбаппе пенальтидан гол ура олмади!

  • 120'

    ГОЛ! Мехмеди ўнг бурчакни ишғол этди!

  • 120'

    ГОЛ! Кимпембенинг чап бурчакка йўллаган кучли зарбаси голга айланди!

  • 120'

    ГОЛ! Варгаснинг зарбасидан кейин Льорис тўпни қайтарди. Аммо тўп дарвоза тўридан жой олди!

  • 120'

    ГОЛ! Маркус Тюрамнинг ўнг бурчакка берган зарбасидан кейин тўп йўналишини топган Зоммер уни қайтара олмади!

  • 120'

    ГОЛ! Аканжи чап бурчакка ўта аниқ зарба берди!

  • 120'

    ГОЛ! Жиру ҳам ўнг бурчакни аниқ нишонга олди!

  • 120'

    ГОЛ! Ўнг бурчакка оҳиста зарба йўллаган Фабиан Шер дарвозабонни алдади!

  • 120'

    ГОЛ! Чап бурчакка кучли зарба берган Погба дарвозабонга умуман имконият қолдирмади!

  • 120'

    ГОЛ! Ўзидан чап томонга кучли зарба берган Гавранович гол урди!

  • 120+1'

    Асосий вақт якунланди. Барчасини футбол лотереяси ҳал қилиб беради!

  • 120'

    Гранит Жаканинг стандартдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 119'

    Жирунинг бош билан йўллаган зарбасини Зоммер ушлаб олди.

  • 117'

    Томонлар пенальтилар сериясига тайёргарликни бошлади. Темп паст.

  • 115'

    Варан ҳужумга югураётган икки рақибини тўхтатди ва тўпни жамоасида олиб қолди.

  • 113'

    Иккинчи овертайм францияликларнинг тўлиқ устунлигида ўтмоқда.

  • 111'

    Кингсли Коман ўрнига Маркус Тюрам ўйинга қўшилди.

  • 110'

    Бу сафар яқин масофадан зарба берган Мбаппе мўлжалда адашди. Бу ҳам етмагандек, у оёғини қайириб олди.

  • 109'

    Килиан Мбаппенинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 108'

    Поль Погбага нисбатан қоида бузган Аканжи огоҳлантирилди.

  • 106'

    Иккинчи экстра-тайм бошланди!

  • 105'

    1-экстра-тайм якунланди!

  • 103'

    Меҳмонлар бурчак тўпини зарба билан якунлашга муваффақ бўлди. Мехмедининг уринишига аниқлик етишмади.

  • 102'

    Хавф гоҳ Льорис, гоҳ Зоммер дарвозаси олдида юзага келмоқда.

  • 100'

    Ўйин шиддатли ҳужумлар ва кескин курашларга бой тарзда ўтмоқда.

  • 99'

    Коман зарба бериш мобайнида оёқ пайларини жароҳатлаб олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 98'

    Кингсли Команнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 97'

    Варан жамоасини анча хавфли вазиятдан қутқариб қолди. Рафа дарвоза чизиғи олдига узатилган тўпни узоқлаштирди.

  • 96'

    Сеферович ўрнига Фабиен Шар майдонга тушди.

  • 95'

    ВАУ! Паварнинг яқин масофадан берган зарбасини Зоммер қайтарди. Даҳшатли темп!

  • 94'

    Бензема ўрнига Жиру майдонга тушди.

  • 93'

    Карим Бензема ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. 

  • 91'

    Бенжамин Павар огоҳлантирилди.

  • 91'

    1-экстра тайм бошланди!

  • 90+5'

    Асосий вақт якунига етди. Экстра-таймларга мурожаат қиламиз.

  • 90+4'

    Франция ғалабани илиб кетиши мумкин эди! Команнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси тўсиндан қайтди.

  • 90+2'

    Жарима майдонига ёриб кирган Канте тўпни олдириб қўйди. У ҳимояланиш борасида фойдалироқ, назаримда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГОООООООООООООЛ! ГООООООООООООООООООООООЛ! Швейцария!

    Гаврановичнинг зарбасидан кейин Льорис жамоасини голдан сақлаб олмади.

  • 88'

    Пенальтидан гол ура олмай жамоасига панд берган Родригес ўрнига Мехмеди ўйинга қўшилди. Шунингдек, Франция сафида Гризманн ўз ўрнини Мусса Сиссокога бўшатиб берди.

  • 87'

    Рабьони алдай олмаган Мбабу ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 85'

    ГОЛ! ЙЎҚ? Офсайд! Яқин масофадан дарвозани ишғол этган Гавранович ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

  • 83'

    Рабьонинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

  • 81'

    ГООООООООООООЛ! Швейцария қайтмоқда!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Сеферович дарвозага жойлаб қўйди.

  • 79'

    Ўйин темп пасайди. Тўп французлар назорати остида бўлиб турибди.

  • 77'

    Ҳозирги гол ўйинга қайтишга ҳаракат қилаётган Швейцарияни чўктирди.

  • 75'

    ГОООООООООООЛ! Погбууууум!

    Поль Погбанинг олис масофадан берган супер зарбаси дарвозанинг тўққизлик бурчагидан жой олди.

  • 74'

    Кингсли Команнинг зарбаси аниқ лекин кучсиз чиқди.

  • 73'

    Силван Уидмер ўз ўрнини Мбамбуга бўшатиб берди.

  • 71'

    Францияликлар кетма-кет икки бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 69'

    Эльведи ўз дарвозасини ишғол этиб қўйишига бир баҳя қолди. Унинг бахтига дарвозабон томон узатилган тўп дарвоза томон бормади.

  • 68'

    Тўпга Мбаппедан олдин Зоммер етиб келди.

  • 66'

    Шакирининг узатмасидан кейин Эльведи офсайдда қолиб кетди.

  • 65'

    "Уйғонаётган", "ўйинга қайтаётган" Петкович шогирдлари буни тўп назорати билан амалга оширмоқчи.

  • 63'

    Швейцарияликлар руҳий тушкунликка тушиб қолди.

  • 61'

    Мбаппе иккинчи таймда супер ўйин кўрсатмоқда. У ҳар икки голда қатнашди ва тўхташни истамаяпти.

  • 59'

    ГООООООООООООООЛ! Бенземааааааааааааааааа!

    Гризманнинг зарбасидан кейин дарвозабондан қайтган тўпни Карим бўш қолган дарвозага киритди.

  • 57'

    ГООООООООООООЛ! Французлар ҳисобни тенглаштирди!

    Мбаппенинг узатмасидан кейин тўпни супер ижро билан ўзига бўйсундирган Бензема аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 56'

    Мбаппе узоқ бурчакни нишонга олди. Бироқ тўп етарлича айланмади.

  • 55'

    СЕЙВ! Ўзидан ўнг томонга отилган Льорис тўп йўналишини топди.

  • 53'

    Цуберга нисбатан жарима майдонида қўполлик ишлатилган. ВАРни кўрган ҳакам пенальти белгилади!

  • 52'

    Швейцарияликлар рақибдан фаолроқ ўйнамоқда! Ишониш қийин, аммо шундай.

  • 50'

    Меҳмонлар яна гол уриши мумкин эди. Аммо Эмболонинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни бўш қолган дарвоза қаршисида турган Сеферовичга ўтказмади.

  • 48'

    Антуан Гризманнинг кучли зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Францияда ўзгариш: Лангле ўрнига Кингсли Коман майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Адриен Рабьо Эмболога нисбатан қоида бузди. Швейцариялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 45'

    Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Мбаппенинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 42'

    Меҳмонларнинг ҳужумлари зарбасиз якунланмаяпти. Ноаниқ бўлса-да уриниш бор.

  • 40'

    Сўнгги дақиқаларда скандинавияликлар анча фаоллашиб қолди.

  • 37'

    Ҳакам футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш имкониятини тақдим этди.

  • 35'

    Французлар яхши ҳужумлар уюштирмоқда. Аммо уларни якунловчи футболчи етишмаяпти.

  • 33'

    Қарши ҳужумга ўтаётган Эмболони Погба қўполлик эвазига тўхтатди. Бу сафар ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 31'

    Шакирининг узатмасидан кейин Эмболо бироз тўпга ета олмади.

  • 30'

    Цуберни ўтказиб юборган Варан қўполлик ишлатди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 28'

    Адриен Рабьонинг кучли зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 26'

    Мбаппенинг кучли зарбасидан кейин тўп жонли девордан қайтди. Такрорий уринишни амалга оширган Килиан мзлжалда адашди.

  • 25'

    Жарима майдони яқинида тўп Фройлернинг қўлига тегди. Францияда стандарт вазият.

  • 24'

    Дешам шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида тўпни ушлаб турибди.

  • 22'

    Рабьонинг жарима майдони марказига оширган тўпини бўш қолган дарвозага йўллайдиган француз топилмади.

  • 19'

    Франция фаолроқ ўйнаяпти. Аммо хавфли зарбадан дарак йўқ.

  • 17'

    Гризманнга нисбатан қоида бузилди. Стандарт вазият.

  • 15'

    ГООООООООООЛ! Швейцария ҳисобни очди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Сеферович дарвозага киритди.

  • 14'

    Тўп назорати "уч ранглилар" томонда. Рақиб тартибли ҳимояланмоқда.

  • 12'

    Илк дақиқалардаги темп бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликни биринчи планга чиқарди.

  • 10'

    Фройлернинг қанотдан оширган тўпига Сеферович ета олмади.

  • 8'

    Эмболо фаол ҳаракатлари билан бурчак зарбаси ишлаб олди. Унга қаршилик кўрсатган Варан тўпни олиб қўя олмади.

  • 6'

    Жарима майдони ичида Бензема тўпни тўхтата олмади. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 4'

    Кутилганидек, ўйин Дешам шогирдлари фаоллиги остида кечмоқда.

  • 2'

    Баҳсни фаол бошлаган французлар хавфли вазяит яратди. Вараннинг бош билан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Ҳар икки жамоа сардорлари иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар куйланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
inson
29/06/2021 03:05
fransya yutqazdiya qoyil. biz ozimiznikilardan hafa bolib yuribmiz