Евро-2020. Барча ярим финалчилар номи маълум бўлди!

Европа чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган барча жамоалар номи маълум бўлди. Сўнгги беллашувда Украина устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган Англия ўз юришини давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди.

Дастлаб, Харри Кейн тезкор голи билан ҳисобни очди. Кейинчалик унинг ўзи дублни расмийлаштирди. "Уч шерлар"нинг қолган голларига Магуайр ҳамда Жордан Хендерсон муаллифлик қилди.

Энди Гарет Саутгейт шогирдлари финал остонасида Данияга қарши майдонга тушади.

  • 90'

    Брих 90-дақиқадаёқ финал хуштагини чалди. Англия кетма-кет 5-ўйинда ҳам гол ўтказмаган ҳолда, ярим финалга чиқди!

  • 87'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Дарвозалар томон хавфли зарбалар кўрмай қўйдик.

  • 85'

    Тўп назорати "оқлар" томонда бўлиб турибди. Украина прессинг қилишга ҳам шошилмаяпти.

  • 82'

    Томонлар шу ҳисобга рози бўлган ҳолда ўйинни якунлаб қўйишга қарши эмасга ўхшайди.

  • 79'

    Номинал мезбонлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 77'

    Сўнгги дақиқаларда украинлар бироз фаоллашиб қолди. Бироқ Англия мудофааси ишончли ўйнашда давом этмоқда.

  • 75'

    Харри Кейн ўз ўрнини Доминик Кальверт-Льюинга бўшатиб берди.

  • 73'

    Ўйин паст темпда давом этмоқда.

  • 70'

    Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Пикфорд хатога йўл қўйди. Бироқ Яремчук бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

  • 68'

    Захирадан майдонга тушган инглизлар ўйинни жамоаси фойдасига фаоллаштирди.

  • 65'

    Шоу, Стерлинг ва Филлипс ўрнига Триппье, Рэшфорд ҳамда Беллингем майдонга тушди.

  • 63'

    ГОООООООООЛ! Англия 4-голни киритди!

    Захирадан ўйинга қўшилган Хендерсоннинг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 61'

    Харри Кейннинг кучли зарбасини Бушан қайтарди.

  • 58'

    Деклан Райс ўз ўрнини Жордан Хендерсонга бўшатиб берди.

  • 56'

    Ўйин вақти тобора ўтиб бормоқда. Украинларнинг камбэк қилишга кучи етмаяпти.

  • 53'

    Тўп назорати Шевченко шогирдлари томонда бўлиб турибди. Аммо уларнинг кўзида ортиқ "олов" кўринмаяпти.

  • 50'

    ГОООООООООЛ! Ҳисоб йирик кўринишга келди!

    Шоунинг узатмасидан сўнг Харри Кейн дублни расмийлаштирди.

  • 48'

    Биринчи голдаги сценарий такрорланмоқда. Украинлар яна олдинга ўтяпти.

  • 46'

    ГОООООЛ! Англия ҳисобдаги фарқни оширди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Магуайр дарвозага киритди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Бўлим сўнгида тўп Саутгейт шогирдларида бўлиб турибди.

  • 45'

    Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Шапаренконинг зарбасидан кейин айланган тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 43'

    Бўлим сўнгини Шевченко шогирдлари олдинги чизиқда ўтказмоқда. Бироқ улар аниқ зарба йўллай олмаяпти.

  • 41'

    Яремчукнинг узатмасидан кейин Стоунз тўпни ўтказмади. Акс ҳолда, Ярмоленко бўш қолган дарвоза қаршисида қолиши мумкин эди.

  • 39'

    Жарима майдони ичида тўпни ўзига усталик билан бўйсундирган Санчонинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 37'

    Жарима майдони ичида Ярмоленко Зинченкога ҳалал бериб юборди. Натижада, ҳеч ким тўпга зарба бера олмади.

  • 36'

    Жароҳат олган Кривцов ўрнига Циганков ўйинга қўшилди.

  • 35'

    Жисмоний ҳолатдаги муаммолар сезилмоқда: Кривцов тиббий ёрдамга муҳтож.

  • 33'

    Деклан Райснинг "пушка"сини Бушан қайтарди.

  • 31'

    "Уч шерлар" индивидуал ҳаракатлар орқали рақибни енгишга ҳаракат қилмоқда.

  • 29'

    Шоунинг жарима майдонига оширган тўпига Кейн ноаниқ зарба йўллади.

  • 27'

    Жейдон Санчо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 24'

    Инглизлар майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 22'

    Люк Шоунинг жарима майдони марказига берган пасига шериклари ета олмади.

  • 20'

    Инглизлар пассив футбол кўрсатмоқда. Ҳужумкорликдан дарак йўқ.

  • 18'

    Шапаренко оёғини жароҳатлаб олди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 16'

    Филлипснинг хатосидан кейин тўпни олиб қўйган Яремчукнинг зарбасини Пикфорд қайтарди.

  • 13'

    Шевченко шогирдлари уйғонишга ҳаракат қиляпти. Улар тезкор равишда ҳисобни тенглаштириш пайида.

  • 11'

    Жамоалар илк дақиқалардаги шиддатни бироз пасайтирди.

  • 8'

    Саутгейт шогирдлари рақибни марказдаёқ тўпсизлантиряпти.

  • 6'

    Украиналиклар голга реакция билдиришга ҳаракат қилди. Аммо фойдасиз.

  • 4'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Стерлингдан тўпни қабул қилиб олган Кейн дарвозани ишғол этди.

  • 3'

    Биз кутгандик, англияликлар дастлабки дақиқалардан фаол ўйин кўрсатмоқа.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Жамоаларнинг асосий таркиблари билан танишинг:

    Украина: Бущан, Караваев, Забарный, Матвиенко, Кривцов, Миколенко, Сидорчук, Зинченко, Шапаренко, Ярмоленко, Яремчук.

    Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Магуайр, Шоу, Райс, Филлипс, Санчо, Маунт, Стерлинг, Кейн.

  • 0'

    Мадҳиялар тўлиб-тошиб куйланди. Оз қолди...

  • 0'

    Ўйин иштирокчилари майдонга тушиб келди. Беллашув бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Эшалиев Шавкат
04/07/2021 11:54
Башорат қилмайман, аммо Англия терма жамоаси бошқалардан кучлироқ кўринмоқда.