Евро-2020. Франция - Германия: Ҳисоб очилди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Франция - Германия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди. Марказий учрашувла Франциянинг қўли баланд келди.

  • 90+6'

    Фолланнинг узатмасидан кейин шерикларидан ҳеч ким тўпга ета олмади.

  • 90+4'

    Рабьо ўрнига Дембеле ўйинга қўшилди.

  • 90+3'

    Немислар бор кучи билан олдинга ўтмоқда. Аммо фойдасиз.

  • 90+2'

    Адриен Рабьо майдонда ётибди. Мухлислар ҳуштакбозликни бошлаб юборди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Мюллернинг узатмаси анча ноаниқ кетди. Бу тўпга етиб олиш имконсиз эди.

  • 89'

    Карим Бензема ўз ўрнини Корентин Толиссога бўшатиб берди. Дешам марказни кучайтирмоқда.

  • 88'

    Лерой Саненинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 87'

    Робин Госенс ўрнига Кевин Фоллан майдонга тушди.

  • 86'

    ЙЎҚ! Тўпни узатган Мбаппе ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани учун гол инобатга олинмади.

  • 85'

    ГОООООООООООЛ! Франция ўйин тақдирини деярли ҳал этди!

    Бирга-бир вазиятга чиққан Мбаппе Бенземани бўш қолган дарвоза қаршисида қолдирди. Карим мўлжалда адашмади.

  • 84'

    Францияликлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. Қарши ҳужум учун куч тўпланяпти.

  • 82'

    "Бундестим" ҳужумларини якунловчи футболчи етишмаяпти. Кескинлик камроқдек кўринмоқда.

  • 80'

    Бугун Мбаппени тўхтатиш немис ҳимоячиларига анча муаммо туғдирмоқда.

  • 78'

    Қарши ҳужумга ўтган Мбаппе катта тезликда рақиб жарима майдонига ёриб кирди. Аммо Хуммельс уни "подкат" эвазига тўхтатди.

  • 77'

    Крооснинг ҳужумни кескинлаштирувчи пасини Кимпембе узоқлаштирди.

  • 76'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Льорис ушлаб олди.

  • 74'

    Гнабри, Хаверц ҳамда Гинтер ўрнига Вернер, Сане ва Жан майдонга тушди.

  • 72'

    Матиас Гинтерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 70'

    Тартибли ҳимояланаётган Франция мудофааси рақибга имконият бермаяпти.

  • 68'

    Сўнгги дақиқаларда номинал меҳмонлар катта куч билан олдинга интилмоқда.

  • 66'

    Икки рақибини чалғитган Мбаппе аниқ зарбаси билан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Аммо унга тўп етиб келган вазиятда Килиан офсайдда бўлганлиги учун гол инобатга олинмади.

  • 65'

    Бензема томонидан йўлланган зарба дарвозага қадар етиб бормади.

  • 63'

    "Бундестим" штурм уюштирмоқда. Французлар катта қийинчилик билан ҳимояланяпти.

  • 61'

    Хаверц Люка Эрнандесни хато қилишга мажбур қилди. Немислар тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.

  • 59'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Павар ҳамда Госенс ўзаро тўқнашиб кетди. Бенжаминга тиббий ёрдам керак. Робин унинг бош қисмига тиззаси билан зарба бериб юборди.

  • 58'

    Ўйин шиддатли ҳужумлар остида давом этмоқда. Темп анча юқори.

  • 56'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Серж Льорисдан олдин етиб келди. Аммо Уго хавфни бартараф этишни уддалади.

  • 54'

    Гнабрининг тахминан 5 метр масофадан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 52'

    Рабьонинг яқин масофадан берган зарбаси устунга тегди.

  • 51'

    Қарши ҳужумга отланган Погба қўполлик эвазига тўхтатилди.

  • 50'

    Килиан Мбаппе воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 48'

    Чап қанотдан рейд уюштирган Мбаппе жарима майдони ичида тўхташга мажбур бўлди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Немислар гол уриш учун, французлар ҳисобни ушлаб қолиш учун майдонга қайтди. Чиройли футбол кўриш учун биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Поль Погба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Кейин ён ҳакамга жиддий эътироз ҳам билдирди.

  • 42'

    Лёв шогирдлари позицион ҳужумлар уюштирмоқда. Французлар қарши ҳужум билан хавф туғдиришга ҳаракат қиляпти.

  • 40'

    Эрнандеснинг юзига тепиб юборган Киммих огоҳлантирилиши мумкин эди. Аммо ҳакам ўйинни бузиб қўйгиси келмади. Респект!

  • 38'

    Гюндоганнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади. Қулай имконият кўкка совурилди.

  • 37'

    "Бундестим" шошилмоқда. Уларга гол зарур.

  • 36'

    Мбаппенинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни ўтказмади.

  • 35'

    Хаверц ҳужумда Варанга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам ҳуштагини чалди.

  • 33'

    Канте деярли йўқотилган тўпни жамоасига қайтариб берди. Ажойиб ҳаракатлар!

  • 32'

    Жамоалар қанотлардан максимал фаоллик билан фойдаланмоқда.

  • 30'

    "Уч ранглилар" секин-асталик билан ташаббусни қўлга олишга интилмоқда.

  • 29'

    Жарима майдони ичида Кимпембе Киммихни корпус эвазига зарарсизлантирди.

  • 27'

    Крооснинг уринишидан кейин тўп баланддан ўтиб кетди.

  • 26'

    Бу сафар Мюллерга нисбатан қоида бузилди. Аммо нуқта узоқроқ ва зарба учун ноқулай.

  • 25'

    Тони Крооснинг зарбасидан кейин тўп жонли девордаги футболчилардан ўтмади.

  • 24'

    Жарима майдони остонасида Гюндоган йиқилиб тушди. Меҳмонларда ўта қулай нуқтада стандарт вазият юзага келди.

  • 23'

    Мюллернинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 21'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган немислар дарҳол олдинга ўта бошлади.

  • 20'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Хуммельс ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

  • 19'

    Нойер ўз услубида! Мануэль ўз жойини ташлаб олдинга чиқди ва хавфни бартараф этди.

  • 17'

    Килиан Мбаппенинш зарбасидан кейин Нойер тўпни қайтарди.

  • 16'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Погба боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.

  • 15'

    Паварнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўп йўлига блок қўйди. Францияда бурчак зарбаси.

  • 13'

    Кантенинг бир ўзи рақиб ҳужумини тўхтатишга кифоя қилди.

  • 12'

    Энди Дешам шогирдлари тўпни ўзларида олиб юрибди.

  • 10'

    Немислар дарҳол рақибни тўпсизлантирмоқда. 

  • 9'

    Рюдигернинг узатмасидан кейин Госенс тўпга ета олмади.

  • 7'

    Эрнандесга нисбатан қоида бузган Киммих огоҳлантирилди.

  • 5'

    Назорат Лёр шогирлари томонда бўлиб турибди. Франция ўз фурсатини пойлаяпти.

  • 4'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Хуммельс ноаниқ зарба йўллади.

  • 3'

    Доимгидек фаол Канте қоида бузди. Меҳмонларда стандарт вазият.

  • 2'

    Немис машинаси илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!