"Евро-2020" ғолиби "Ювентус"га ўтиш учун "Арсенал" ва "Боруссия" Дортмунддан бўлган таклифларни рад этди

“Сассуоло” ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли “Ювентус”га ўтишга яқин турибди.

Журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 23 ёшли италиялик футболчи “Арсенал” ва “Боруссия” Дортмунд клубларидан бўлган таклифларни рад этган ҳамда “Ювентус”га ўтишга розилик билдирган.

Бундан ташқари Локателли “Юве” билан 2026 йилга қадар тузилган шартнома борасида ҳам келишувга эришган. Турин клуби айни дамда ушбу трансферни тезроқ якунлаш бўйича иш олиб бормоқда. Келаётган янги ҳафтада “Ювентус” вакиллари “Сассуоло” раҳбарият билан ушбу масалани муҳокама қилади.

Локателли ўтган мавсум А Серияда жами 34 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол урди. У яқинда Италия терма жамоаси сафида “Евро-2020”да ғолиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!