"Евро-2020" ғолиблиги учун асосий даъвогар ким? Италия терма жамоаси устози бу саволга жавоб берди

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини яқинлашиб келаётган Европа чемпионатида қайси терма жамоанинг ғолиб чиқиш имкониятлари юқори экани ҳақида гапирди.

“Аввал айтганимдек, ушбу мусобақада кучли жамоалар кўп. Аммо улар орасида бирортасини танлашим керак бўлса, мен Францияни танлаган бўлар эдим. Чунки у амалдаги жаҳон чемпиони. Улар “ЖЧ-2018”да жуда ёш таркиб билан ғолиб бўлган эди ва шунинг учун улар энди янада кучлироқ. Менимча, биз фақат финалда учрашишимиз мумкин. Умид қиламизки, ҳал қилувчи баҳсда улар билан ўйнаймиз”, - деди Манчини.

Италия терма жамоаси “Евро-2020”нинг “А” гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳда улардан ташқари Швейцария, Туркия ҳамда Уэльс терма жамоалари ҳам бор.

Дидье Дешам бошчилигидаги Франция терма жамоаси эса “F” гуруҳида Германия, Португалия ва Венгрия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!