"Евро-2020" олдидан терма жамоалар учун зўр хушхабар эълон қилинди

  • 27 Apr 19:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Евро-2020” учун терма жамоаларнинг қайдномасига қоидага кўра 23 та футболчи ўрнига 26 футболчи киритилиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Tecno

УЕФАнинг миллий терма жамоалар билан ишлар бўйича қўмитаси бу қарорни коронавирус пандемияси туфайли қабул қилган. Кенгайтирилган қайднома жамоа аъзолари коронавирус билан зарарланган тақдирда, таркибни танлаш борасида мураббийларга қулайлик яратади.

Европа чемпионати аслида ўтган йили ўтказилиши керак эди. Аммо Covid-19 кенг тарқалиши сабабли УЕФА қитъа биринчилигини 2021 йилга қолдирди. “Евро-2020” ўйинлари жорий йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар 11 шаҳарда бўлиб ўтади.

УЕФА ҳозирда мезбон шаҳарлар билан стадионларга мухлисларни имкон қадар кўпроқ киришига рухсат бериш масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!