"Евро-2020" қолдирилди, лекин "Токио-2020" қолдирилмайди

Жорий йилнинг энг йирик спорт мусобақаларидан бири, шубҳасиз, июль-август ойларида ўтадиган Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларидир. Бир қатор хорижий ОАВда бўлажак Олимпиаданинг қолдирилиши бўйича хабарлар, муҳокамалар кенг авж олаётган бир пайтда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) бу борада расмий баёнот берди.

Унга кўра, бўлажак Олимпия ўйинлари белгиланган санада ўтказилади. Фақат бунда ташкилий қўмита 2 та энг муҳим шартга амал қилади:
1. Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ҳар бир спортчи, делегация аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш;
2. Олимпия спорт турлари ва атлетлар манфаатини ҳимоя қилиш.

Айни пайтга келиб мусобақанинг 57 фоиз йўлланмалари ўз эгаларини топиб бўлган. Қолган 43 фоиз лицензиялар тақсимоти қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. Қўлга киритилган квоталар МОҚ ва спортчилар ҳисобида қолади.
2. Режалаштирилган квалификацион турнирлар ҳар бир жамоа ва спортчилар учун қулай ва хавфсиз муҳит юзага келганида адолатли амалга оширилади.
3. Саралаш тизимидаги ҳар қандай ўзгаришлар қуйидагиларга асосланади:
– Шу вақтгача бўлган натижалар (аввалги кўрсаткичлар, миллий федерациялар рейтинги ва ҳоказо);
– Мавжуд танлов тамойиллари (континентал ва минтақавий мусобақалар, қўлга киритилган рейтинглар ва бошқалар). Қолган квоталар истисно ҳолатларида Токио-2020 ташкилий қўмитасининг кўриб чиқиши билан тақсимланиши мумкин.

Юқорида келтириб ўтилган тамойилларга мувофиқ миллий федерациялар ҳар бир спорт турининг саралаш тизимидаги камчиликлари бўйича алоҳида таклифлар киритиши мумкин. Ҳар қайси ўзгаришлар (ҳар бир спорт тури учун) 2020 йил апрель ойининг бошигача эълон қилинади.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!