Евро-2020. Қуръадан олдин ким қайси саватчадан жой олди?

Хабарингиз бор кеча кўҳна қитада Евро-2020 саралаш баҳсларининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унга кўра мусобақанинг финал босқичида иштирок этувчи барча 20 та терма жамоа номи маълум бўлди.

Евро-2020 га қуръа ташлаш маросими 30 ноябрь куни Бухарестда бўлиб ўтади. УЕФА эса ушбу маросимдан олдин қайси терма жамоалар қайси саватчалардан жой олишини тасдиқлади.

1-саватча: Бельгия, Италия (мезбон), Англия (мезбон), Германия (мезбон), Испания (мезбон), Украина.

2-саватча: Франция, Польша, Швейцария, Хорватия, Голландия (мезбон), Россия (мезбон).

3-саватча: Португалия, Туркия, Дания (мезбон), Австрия, Швеция, Чехия.

4-саватча: Уэльс, Финляндия, А, В, С ва D гуруҳларида ўтиш ўйинлари ғолиби

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!