"Кристал Пэлас" тарбиялувчиси бўлган ўзбекистонлик футболчи Қирғизистон клуби билан шартнома имзолади
Англия футболи тарбияланувчиси, ўзбекистонлик ҳужумчи Нодирбек Бобомурадов Қирғизистоннинг энг кучли клуби "Абдиш-Ата" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган мавсумда "Абдиш-Ата" бронза медалларини қўлга киритган бўлса, жорий йилда ривожланиш векторини ўзгартирмоқда. Клуб деярли барча етакчи футболчилар билан хайрлашди ва асосий эътиборни ёш ўйинчиларга қаратиш режалаштирилган. Шу билан бирга, жамоага нисбатан тажрибали футболчилар, жумладан легионерлар ҳам жалб қилинди. 26 ёшли ўзбекистонлик Бобомурадов ҳам шулар жумласидандир.
Ўтган йили Нодирбек Англиянинг энг қадимий клубларидан бири "Клей Уондерерз" билан шартнома имзолаган эди, аммо жамоада ўз ўрнини мустаҳкамлай олмади.
Маълумот учун, у Бухоро вилоятида туғилган. 8 ёшида Англияга кўчиб ўтган ва "Кристал Пэлас" академиясида таҳсил олган.
Фикрлар