Евро-2020! Туркия - Италия: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган Туркия - Италия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Италия Европа чемпионатини ғалаба билан бошлади!

  • 90+2'

    Ўйин сўнгини жамоалар пиёда юриб ўтказмоқда. Темп анча паст.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшилди.

  • 88'

    Иккинчи қаватаги тўп учун курашда Бернардескига нисбатан қоида бузган Суюнжу огоҳлантирилди.

  • 85'

    Доменико Берарди ўз ўрнини Федерико Бернардескига бўшатиб берди.

  • 83'

    Ўйин темпи пасайди. Туркия тақдирга тан бергандек кўринмоқда.

  • 81'

    Ўйин тақдирини ҳал этган Италия сафида ўзгариш: Инсинье ва Иммобиле ўрнига Кьеза ҳамда Белотти ўйинга қўшилди.

  • 79'

    ГОООООООООЛ! Ҳисоб йирик кўринишга келмоқда!

    Жарима майдони ичидан зарба берган Инсинье дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

  • 76'

    Ҳужумда омади келмаётган турклар ҳужумчини алмаштирди: Кенан Караман ўрнига Халил Дервишўглу ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Локателли ўз ўрнини Кристантега бўшатиб берди.

  • 72'

    Қарши ҳужумларда ўз омадини синаётган итальянлар хавф туғдира олмоқда. Бу сафар Берарди жарима зарбаси ишлади.

  • 70'

    Сўнгги дақиқаларда номинал мезбонлар устунлик намойиш этмоқда. Аммо аниқ зарбадан дарак йўқ.

  • 68'

    Турклар ўз ўйинига фаоллик қўшгани яққол сезилиб турибди.

  • 66'

    ГООООООООЛ! Италия ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Чиро аниқ зарбаси билан дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 65'

    Турклар сафида икки ўзгариш юзага келди: Туфаан ва Йокушлу ўрнига Айхан ҳамда Кахвечи ўйинга қўшилди.

  • 63'

    Тўп назорати Шенол Гюнеш шогирдлари томонга ўтмоқда. Энди Италия қарши ҳужумда ҳаракат қиляпти.

  • 61'

    "Скуадро Адзурра" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 59'

    Доменико Берарди яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.

  • 58'

    Локателлининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Чақир қайтариб юборди.

  • 56'

    3 рақиби қуршовида қолиб кетган Инсиньенинг зарбаси дарвозага қадар етиб бормади.

  • 54'

    Чиро Иммобиленинг кучли зарбасидан кейин дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 53'

    ГОООООООЛ! Италия кутилганидек ҳисобни очди!

    Берардининг ўнг қанотдан оширган тўпини Демираль ўз дарвозасига киритиб юборди.

  • 52'

    Ченгиз Ундернинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Доннарумма ушлаб олди.

  • 51'

    Умут Мерашга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 49'

    Бугун ҳакам кичик эпизодларга ортиқча эътибор қаратмаяпти.

  • 47'

    Италияликлар бурчак зарбасини ўйинга киритишда хатога йўл қўйди. Тўп туркларга қайтариб берилади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди.

  • 45'

    Тўп жарима майдони ичида туркиялик ҳимоячининг қўлига тегди. Ҳакам яна ўйинни давом эттиришга изн бермоқда.

  • 44'

    Йилмаз жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 42'

    Иммобиленинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 40'

    Италияликларнинг босими давом этмоқда. Рақиб бўш келмоқчи эмас.

  • 37'

    Лоренсо Инсиньенинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 35'

    Номинал мезбонларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси бесамар якунланди.

  • 33'

    Иммобиле жарима майдони ичидан бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 31'

    Инсиньенинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади. Туркия ҳимояси ишончли ҳаракат қиляпти.

  • 30'

    Ўз имкониятларидан унумли фойдалана олмаган итальянлар темпни бироз пасайтиришга мажбур бўлди.

  • 28'

    Барелланинг жарима майдонига оширган тўпи узоқлаштирилди.

  • 26'

    Бурак Йилмаз воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Рефери хуштагини чалди.

  • 25'

    Турклар тўпга эҳтиёткорлик билан муомала қилмоқда. Италиядан тўпни олиб қўйиш осон кечмаяпти.

  • 23'

    Италиянинг босими давом этади. Бу сафар Бонуччи офсайдда қолиб кетди.

  • 22'

    Кьеллинининг бош билан йўллаган зарбасидан кейин Туркия дарвозабони ажойиб сейв намойиш этди.

  • 21'

    Иммобиленинг кучли зарбасидан кейин тўп Суюнжунинг қўлига тегди. Бироқ ҳакам вазиятни пенальтига тортмайди, деб топди.

  • 20'

    Леонардо Бонуччининг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 18'

    Жарима майдони ичидан зарба берган Инсинье мўлжалда адашди.

  • 16'

    Манчини шогирдлари рақибни жарима майдонига қамаб қўйди. Уларни штурми узоқ давом этмоқда.

  • 14'

    Доменико Берарди яна ўз қанотида фаоллик кўрсатди. Аммо бу сафар ҳам вазият муваффақиятсизлик билан якунланди.

  • 12'

    Чалханўглу ҳужумда Бареллага нисбатан қоида бузди. Тўп итальянларга қайтариб берилади.

  • 11'

    Бурак Йилмазнинг узатмасига шерикларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 9'

    Ҳозирча, номинал меҳмонлар нисбатан фаолроқ ўйин кўрсатмоқда. Манчини шогирдлари қанотлардан яхши фойдаланяпти.

  • 7'

    Берарди қулай позицияга чиқиб боришига Суюнжу йўл қўймади. Устига устак, дарвозабон олдинга чиқиб тўпни эгаллаб олди.

  • 6'

    Тўп назорати ҳамон "скуадро адзурра" томонда бўлиб турибди. Турклар прессингда.

  • 4'

    Берардининг узатмасидан кейин Иммобиле ноаниқ зарба йўллади. Бироқ киришиб олиш учун ёмон вазият бўлмади!

  • 2'

    Илк дақиқалардан тўп назорати италияликларда бўлиб турибди. Улар нисбатан фаол старт амалга оширди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Узоқ кутилган Евро стартига бир неча сониялар қолмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!