Евро-2020. Украина - Англия: Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати чорак финал босқичидан ўрин олган Украина - Англия тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90'

Брих 90-дақиқадаёқ финал хуштагини чалди. Англия кетма-кет 5-ўйинда ҳам гол ўтказмаган ҳолда, ярим финалга чиқди!
- 87'
Ўйин майдон марказида кечмоқда. Дарвозалар томон хавфли зарбалар кўрмай қўйдик.
- 85'
Тўп назорати "оқлар" томонда бўлиб турибди. Украина прессинг қилишга ҳам шошилмаяпти.
- 82'
Томонлар шу ҳисобга рози бўлган ҳолда ўйинни якунлаб қўйишга қарши эмасга ўхшайди.
- 79'
Номинал мезбонлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
- 77'
Сўнгги дақиқаларда украинлар бироз фаоллашиб қолди. Бироқ Англия мудофааси ишончли ўйнашда давом этмоқда.
- 75'

Харри Кейн ўз ўрнини Доминик Кальверт-Льюинга бўшатиб берди.
- 73'
Ўйин паст темпда давом этмоқда.
- 70'
Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Пикфорд хатога йўл қўйди. Бироқ Яремчук бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.
- 68'
Захирадан майдонга тушган инглизлар ўйинни жамоаси фойдасига фаоллаштирди.
- 65'

Шоу, Стерлинг ва Филлипс ўрнига Триппье, Рэшфорд ҳамда Беллингем майдонга тушди.
- 63'

ГОООООООООЛ! Англия 4-голни киритди!
Захирадан ўйинга қўшилган Хендерсоннинг зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 61'

Харри Кейннинг кучли зарбасини Бушан қайтарди.
- 58'

Деклан Райс ўз ўрнини Жордан Хендерсонга бўшатиб берди.
- 56'
Ўйин вақти тобора ўтиб бормоқда. Украинларнинг камбэк қилишга кучи етмаяпти.
- 53'
Тўп назорати Шевченко шогирдлари томонда бўлиб турибди. Аммо уларнинг кўзида ортиқ "олов" кўринмаяпти.
- 50'

ГОООООООООЛ! Ҳисоб йирик кўринишга келди!
Шоунинг узатмасидан сўнг Харри Кейн дублни расмийлаштирди.
- 48'
Биринчи голдаги сценарий такрорланмоқда. Украинлар яна олдинга ўтяпти.
- 46'

ГОООООЛ! Англия ҳисобдаги фарқни оширди!
Жарима майдонига оширилган тўпни Магуайр дарвозага киритди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 45+3'

Танаффус!
- 45+1'
Бўлим сўнгида тўп Саутгейт шогирдларида бўлиб турибди.
- 45'

Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Шапаренконинг зарбасидан кейин айланган тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 43'
Бўлим сўнгини Шевченко шогирдлари олдинги чизиқда ўтказмоқда. Бироқ улар аниқ зарба йўллай олмаяпти.
- 41'
Яремчукнинг узатмасидан кейин Стоунз тўпни ўтказмади. Акс ҳолда, Ярмоленко бўш қолган дарвоза қаршисида қолиши мумкин эди.
- 39'

Жарима майдони ичида тўпни ўзига усталик билан бўйсундирган Санчонинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 37'
Жарима майдони ичида Ярмоленко Зинченкога ҳалал бериб юборди. Натижада, ҳеч ким тўпга зарба бера олмади.
- 36'

Жароҳат олган Кривцов ўрнига Циганков ўйинга қўшилди.
- 35'

Жисмоний ҳолатдаги муаммолар сезилмоқда: Кривцов тиббий ёрдамга муҳтож.
- 33'

Деклан Райснинг "пушка"сини Бушан қайтарди.
- 31'
"Уч шерлар" индивидуал ҳаракатлар орқали рақибни енгишга ҳаракат қилмоқда.
- 29'
Шоунинг жарима майдонига оширган тўпига Кейн ноаниқ зарба йўллади.
- 27'

Жейдон Санчо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 24'
Инглизлар майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.
- 22'
Люк Шоунинг жарима майдони марказига берган пасига шериклари ета олмади.
- 20'
Инглизлар пассив футбол кўрсатмоқда. Ҳужумкорликдан дарак йўқ.
- 18'

Шапаренко оёғини жароҳатлаб олди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 16'

Филлипснинг хатосидан кейин тўпни олиб қўйган Яремчукнинг зарбасини Пикфорд қайтарди.
- 13'
Шевченко шогирдлари уйғонишга ҳаракат қиляпти. Улар тезкор равишда ҳисобни тенглаштириш пайида.
- 11'
Жамоалар илк дақиқалардаги шиддатни бироз пасайтирди.
- 8'
Саутгейт шогирдлари рақибни марказдаёқ тўпсизлантиряпти.
- 6'
Украиналиклар голга реакция билдиришга ҳаракат қилди. Аммо фойдасиз.
- 4'

ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Стерлингдан тўпни қабул қилиб олган Кейн дарвозани ишғол этди.
- 3'
Биз кутгандик, англияликлар дастлабки дақиқалардан фаол ўйин кўрсатмоқа.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Жамоаларнинг асосий таркиблари билан танишинг:
Украина: Бущан, Караваев, Забарный, Матвиенко, Кривцов, Миколенко, Сидорчук, Зинченко, Шапаренко, Ярмоленко, Яремчук.
Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Магуайр, Шоу, Райс, Филлипс, Санчо, Маунт, Стерлинг, Кейн.
- 0'
Мадҳиялар тўлиб-тошиб куйланди. Оз қолди...
- 0'
Ўйин иштирокчилари майдонга тушиб келди. Беллашув бир неча дақиқалар ичида старт олади.



Фикрлар