Евро-2020. Хорватияни юта олмаган Чехия пешқадамга айланиб олди

Европа чемпионати 2-туридан ўрин олган Хорватия - Чехия учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тенг курашлар остида кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ҳисоб 37-дақиқада Патрик Шик томонидан очилди. Пенальтидан аниқ зарба йўллаган ҳужумчи турнир тўпурарига айланиб олди. Унинг голига хорватлар Иван Перишичнинг 47-дақиқада берган аниқ зарбаси эвазига жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб, очколари сонини 4 тага етказиб олган чехлар пешқадамга айланиб олди. Хорватия эса мазкур мусобақадаги илк очкосини қўлга киритди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Хорватия - Чехия учрашувида ғолиб номи аниқланмади.

  • 90+2'

    Петковичнинг оёғини босиб олган Адам Гложек огоҳлантирилди. Хорватияда стандарт вазият.

  • 90+1'

    Сўнгги дақиқаларни номинал меҳмонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Хорватияликлар кетма-кет икки бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 88'

    Петкович ҳисобни ўзгартириши мумкин эди. Аммо унинг қулай позициядан берган зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди.

  • 86'

    Ковачич ўрнига Брозович майдонга туширилди.

  • 83'

    Модричнинг узатмасидан кейин жамоадошлари тўпни қабул қила олмади.

  • 82'

    Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда хорватлар стандартга эга бўлди.

  • 80'

    Перишичнинг узатмасидан кейин жарима майдони ичига кирган Петкович оширган тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 77'

    Футболчилар чарчаб қолди ёки сўнгги 10 дақиқалик учун куч тўпламоқда.

  • 75'

    Айни пайтдаги Евро тўпурари Патрик Шик захирага олинди. Унинг ўрнига Михаэль Крменчик ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Никола Влашичнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 72'

    Модрич доимгидек тинмаяпти. Лука 35 ёшда!

  • 70'

    Перишичнинг жарима майдонига ошириб берган тўпини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 67'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда.

  • 65'

    Алекс Крал жарима майдони ичида иккиланиб қолди. Ортдан етиб келган Модрич хавфни бартараф этди.

  • 63'

    Чехияда ўзгариш: Масопуст ҳамда Холеш ўрнига Крал ва Гложек ўйинга қўшилди.

  • 61'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Шик боши билан дарвозага йўллади. Ноаниқ.

  • 60'

    Номинал меҳмонлар жарима майдони яқинида стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 58'

    Иван Перишичнинг навбатдаги зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 56'

    Шунча хатоларга қарамай, кичик устунлик чехияликлар томонда бўлиб турибди.

  • 54'

    Владимир Цоуфаль оддий вазиятда тўпни йўқотди. 

  • 52'

    Томаш Соучекнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 50'

    Гвардиолга нисбатан қўполлик ишлатган Масопуст огоҳлантирилди.

  • 49'

    Чехияликлар иккинчи таймда умуман ўзларига ўхшамаяпти. Хатолар сони ортиб кетди.

  • 47'

    ГООООООООЛ! Хорватия ҳисобни тенглаштирди!

    Ўнг қанотдан ёриб кирган Перишич кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Патрик Шикнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 45+2'

    Жарима майдони остонасида Ковачич рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Чехияда қулай имконият.

  • 45+1'

    Врсалько билан тўқнашиб кетган Янктога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа компенсация қилинди.

  • 44'

    Крамаричнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Вацлик ушлаб олди.

  • 42'

    Хорватияликларнинг ҳужумларига кескинлик етишмаяпти. "Найзанинг учи" йўқ.

  • 40'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Вацлик эгаллаб олди.

  • 38'

    Хорватлардан дарҳол "ответ"! Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Анте Ребич мўлжалда адашди.

  • 37'

    ГОООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Ўзидан чап томонга кучли зарба берган Патрик Шик дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 35'

    Камига, Деян Ловренга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 35'

    ВАРни ўз кўзлари билан кўрган ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 33'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Ловрен тирсаги билан рақиб юзига беихтиёр зарба бериб юборди. Футболчи майдонда ётибди.

  • 30'

    Ўйин ўртача темпда давом этмоқда.

  • 27'

    Тўп назорати бўйича устунлик Модрич жамоадошлари томонда бўлиб турибди.

  • 25'

    Гвардиол жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам унга ишонмади.

  • 23'

    Ховратларнинг яхши ўйланган комбинациясини Перишич зарба билан якунлади. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 21'

    Вацликнинг зарбасидан кейин тўп Анте Ребичга тегиб майдонни тарк этди.

  • 20'

    Катта тезликда тўпга базўр улгурган Масопуст офсайдда қолиб кетган экан. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 18'

    Меҳмонлар қулай имкониятни кўкка совурди. Патрик Шик яқин масофадан зарба йўллай олмади.

  • 16'

    Златко Далич шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида узатмалар билан хавфни ушлаб турибди.

  • 14'

    Масопуст ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Хорватлар тўпни ўйинга киритади.

  • 12'

    Янктонинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 12'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Энди ташаббус бир томоннинг ўзидагина эмас.

  • 10'

    Кутилмаганда тўп қаршисида пайдо бўлган Деян Ловрен ноаниқ зарба йўллади.

  • 9'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Ребичга нисбатан қоида бузилди. Яхши стандарт вазият хорватларда.

  • 7'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Ребич бироз ета олмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 6'

    Номинал меҳмонлар тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 4'

    Соучекнинг бош билан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди. Ёмон эмас.

  • 3'

    Чехлар дастлабки дақиқалардан фаоллик намойиш этмоқда. Вида ҳимояда ишончли ҳаракат қиляпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!