 
                Евро-2020. Яна бир жамоа плей-офф йўлланмасини қўлга киритди!
Европа чемпионати 2-туридан ўрин олган Нидерландия - Австрия учрашувига старт берилди. "Йохан Кройф Арена"да бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Мемфис Депай пенальтидан йўллаган аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Дензел Дюмфрис 67-дақиқада жамоасининг иккинчи голини киритди.
Шундай қилиб, "учар голландлар" 6 очко тўплаган ҳолда, "C" гуруҳида биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Австрия эса 3-поғонани банд этган.
- 90+4' Учрашув якунланди. Нидерландия кейинги босқичда! 
- 90+2'Ҳакам томонидан компенсация учун қўшилган дақиқаларни мезбонлар нисбатан фаолроқ ўтказмоқда. 
- 90' Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 
- 87'Футболчиларнинг жисмоний ҳолати бироз дош бермаётгандек кўринмоқда. Бироқ иккинчи таймда футболчилар бироз тартибли ҳаракат қилаётганини ҳам айтиб ўтиш лозим. 
- 84' Яқин масофадан бош билан йўлланган зарбани Стекеленбург ушлаб олди. 
- 81'Алаба тўпни дарвозанинг юқори тўққизлигига жойлаб қўйиши мумкин эди. Аммо бироз ортиқча айланган тўп устун ёнидан ўтиб кетди. 
- 79'Сўнгги дақиқаларда австрияликлар катта куч билан олдинга ўтмоқда. 
- 77'Нидерландиянинг баланд бўйли ҳимоячилари рақиб узатмаларини бирин-кетин қайтариб юбормоқда. 
- 75' Де Рон ўз ўрнини Гравенберхга бўшатиб берди. 
- 72'Австриялик футболчининг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Гол ўткамзиб юборган меҳмонлар фаоллашди. 
- 69' Алабанинг жарима майдонига оширган тўпини Хинтереггер дарвозага йўллади. Ноаниқ. 
- 67' ГООООООООЛ! Нидерландияликлар ҳисобдаги фарқни оширди. Маленнинг узатмасидан кейин Дюмфрис ҳисобдаги фарқни оширди. 
- 64'Де Бур шогирдларининг босими рақибни хато қилишга мажбур этмоқда. 
- 62'Вегхорстнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 
- 61'Де Лихтнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. 
- 60' Бурчакдан оширилган тўпни Де Врей дарвозага йўллади. Дарвозабондан чиройли сейв. 
- 58'Ўйин "лолалар юрти вакиллари"нинг устунлиги остида давом этмоқда. 
- 55'Ўнг қанотдан олдинга ўтган Думфрис ҳужумни муваффақиятли давом эттира олмади. 
- 53'Иккинчи таймда ҳам "учар голландлар" тўпни ўзларида ушлаб турибди. 
- 50' Вегхорст офсайдда қолиб кетди. Тўп меҳмонларга қайтариб берилади. 
- 48'Забитцернинг зарбасидан кейин тўп ҳимоядагилардан ўтмади. 
- 46' Иккинчи тайм бошланди! 
- 45+1' Танаффус! 
- 45' Ўйиннинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 
- 44'Депайнинг уриниши омадсиз чиқди. 
- 42'Бўлим ўз якунига етиб бормоқда. Бизда футболчилар ҳамон суст ҳаракат қиляпти. 
- 40'Грегоричга сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди. Аммо арбитр бу сафар ҳам жим. 
- 38'Майдонда "брак" паслар сони кўпайиб кетди. Вақт шунчаки ўтиб кетмоқда. 
- 35'Тўп Де Бур шогирдларида бўлиб турибди. Нидерландияликлардан бошқа нима ҳам кутиш мумкин?! 
- 32'Стефан Де Врей огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ рефери оғзаки огоҳлантириш билан чекланди. 
- 30'Ўйин кескин курашларга бой ўтмоқда. Бу ҳужумларда эмас, яккакурашларда сезиляпти. 
- 28'Австриялик футболчининг яқин масофадан берган зарбаси муваффақиятсиз чиқди. 
- 26'Меҳмонлар нормадан кўпроқ вазиятларда хатоларга йўл қўймоқда. 
- 24'Мемфис Депайнинг ўткир бурчакдан берган зарбасига аниқлик етишмади. 
- 22'Икки рақибини алдаб ўтган Де Йонг йиқитилди. Ҳакам хуштагини чалди. 
- 20'Пенальтига сабаб бўлиб қолган Алаба ўз хатосини тузатиш учун ҳар ерда ҳозир-у нозир бўлмоқда. 
- 18'Темп пасайди. Австрияликлар ўйинга фаоллик қўшишга уринмоқда. 
- 15'Жарима майдонига оширилган тўпни меҳмонлар посбони ушлаб олди. 
- 13'Назорат мезбонлар томонда бўлиб турибди. Австрияликлар қарши ҳужумларда ўз омадини синаяпти. 
- 11' ГООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди! Нуқта қаршисига келган Депай ўзидан ўнг бурчакка аниқ зарба бериб, дарвозабонни ожиз қолдирди. 
- 9'ВАРни ўз кўзлари билан кўрган рефери пенальти белгилади. 
- 8'Худди ўша нуқтада бу сафар Думфрисга нисбатан қоида бузилди. 
- 7'Жарима майдонига ёриб кирган Де Врей йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятни симуляция деб топди. 
- 4'Нидерландияликлар ўз услубида. Улар тўп назоратини қўлга олишга интиляпти. 
- 2'Футболчилар илк дақиқаларни қизишиб олиш учун ўтказмоқда. 
- 1' Ўйин бошланди! 
- 0'Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради. 



Фикрлар